Қорилар мусобақасига марҳабо

«Ўзбекистон Қуръон мусобақаси – 2018» Сирдарё вилояти туман-шаҳар босқичига марҳабо, азиз юртдошлар!

Мусобақа Сирдарё вилояти Гулистон шаҳар «Гулистон» жоме масжиди ёнгинасида жойлашган «Осиё» тўйхонасида 16 январь куни Гулистон, Ширин шаҳарлари ҳамда Гулистон, Сардоба ва Сирдарё туманлари қори ва қориялари ўртасида, 17 январь куни эса Янгиер шаҳри ҳамда Боёвут, Мирзаобод, Оқ олтин, Сайхунобод ва Ховос туманлари қори ва қориялари ўртасида ўтказилиши режалаштирилган.

Эркак қорилар мусобақаси соат 09:00 да, аёл қориялар мусобақаси эса соат 14:00 да бошланади.

Мусобақа жараёнини тўғридан-тўғри томоша қилишга  ёшу-қари, эркагу-аёл барчани лутфан таклиф этамиз! Қуръон зиёфатидан баҳраманд бўлинг.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan