“Қабристон ободлиги”

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 15 февралдаги “Муқаддас қадамжонлар, зиёратгоҳлар, масжидлар ва қабристонларни ободонлаштириш ишларини самарали ташкил этиш тўғрисида”ги 120-сонли қарори ижросини таъминлаш мақасдида, вилоятимизда мунтазам равишда ободонлаштириш ишлари олиб борилмоқда.

Муқаддас динимизда ҳаётимизнинг барча жабҳаларига таъллуқли бўлган таълимотлар мукаммал баён этилган. Табиийки, биз мавзу қилиб олган, ўтганларни хотирлаш, улар дафн этилган қабристонларни зиёрат қилиш, уларнинг ҳақларига яхши дуолар қилиш ва ушбу масканларни обод қилишимиз борасида динимизда кўрсатмалар, ахлоқ одоблар мавжуд. Қабристон зиёрати кўнгилни юмшатади, виждонни уйғотади, қалбдаги ёмонликларни бартараф этади.

Дунёдан ўтган аждодларимиз, қариндош уруғларимиз дафн этилган қабристонларга бориб, уларнинг ҳақларига Қуръон тиловати ва дуолар қилишимизда, нафақат қабристон аҳллари бахраманд бўлади балки бунда биз тириклар учун ҳам, жуда кўп руҳий манфаатлар бор.

Сулаймон ибн Бурайда отасидан ривоят қилади.

Набий саллоллоҳу алайхи васаллам: «Қабрларни зиёрат қилинглар, чунки улар сизларга охиратни эслатади», дедилар. (Имом Термизий ривояти)

Албатта, мусулмон киши барча қилган яхши амаллари учун Аллоҳ таолодан ажрини умид қилади. Қабристонга бориб, у жойда ўзига керакли ибрат олиши ва охират ҳақида мушоҳада қилиши, у инсоннинг бу дунёда кўпроқ яхши амалларни қилишига сабаб бўлади. Марҳумларни хотирлашда Аллоҳ таъолонинг розилиги қасд қилиниши шарт. Ана ўшанда биз тириклар учун ҳам, марҳумларимиз учун ҳам манфаатли бўлади. Бунинг учун муқаддас динимиз кўрсатмаларига асосланадиган бўлсак, кўзлаган мақсадимиз хосил бўлади. Аксинча, ортиқча дабдаба, бидъат хурофат билан бажариладиган бўлса, бунда нафақат савоб, балки гуноҳкор бўлиб қолишимизга сабаб бўлиб қолади.

Вилоятимиз ҳокими бошчилигида аждодларимиз қўним топган қабристонларнинг обод бўлишига алоҳида эътибор қаратилиб, кўплаб ишлар амалга оширилди. Албатта, бу барчамизнинг бурчимиздир. Қабристонларимизнинг ташқи кўринишини обод қилишга эътиборимизни қаратиш билан бирга, марҳумларни хотирлаганимизда ва қабристонларга зиёратга борганимизда, биз тирикларнинг зиммамиздаги ҳақларини ихлос билан адо этишимиз, қабристонларга кирганимизда кулишдан, баланд овозда гаплашишдан, ортиқча ҳаракатлардан тийилиб, одоб-ахлоқни ўзимизга лозим тутсак, қабристонларимизнинг ҳар тамонлама обод бўлишига ўз хиссамизни қўшган бўламиз.

 

Султон ЖАНГИРОВ
Боёвут туманидаги “Насруллохон”
жоме масжиди имом-хатиби

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan