Намозга киришда қўллар қулоқ барорбарида кўтарилиб, қўлнинг бош бармоғи қулоқнинг юмшоғига етқазилади ва такбири таҳрима Аллоҳу Акбар лафзини айтиб намозга кирилади. Қўллар кўтарилганда кафтнинг ички томони қиблага қаратилиб, бармоқлар озгина очилган ҳолатда бўлади. Намозга киришда қўллар қулоқ баробаригача кўтарилиши ҳақида бир қанча ҳадислар келган бўлиб, қуйида улардан баъзиларини келтирамиз. Воил ибн Ҳужр розияллоҳу анҳу: Имом Муслим ривоят қилган ҳадисда, Мен Набий соллаллоҳу алайҳи васалламни намозга киришда такбир айтиб қўлларини кўтариб қулоқлари баробарига кўтарганларини кўрдим , деб марҳамат қилганлар. Молик ибн Ҳувайрис розияллоҳу анҳудан ривоят килинади: Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қачон намозга кириш учун такбир айтсалар , икки қўлларини қулоклари баробарига кўтарар эдилар. Имом муслим ривояти .
Шавкат Маманазаров
Оқ олтин тумани «ХожиШайхуддинхўжа» масжиди имом-хатиби