Гулистон шаҳрида қабристонларни ободонлаштириш бўйича тадбир ўтказилди

Бугун 2019 йилнинг 18 февраль куни Гулистон шаҳридаги “Қаропчи” қабристонида тадбир ўтказилди. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 15 февралдаги “Муқаддас қадамжолар, зиёратгоҳлар, масжидлар ва қабристонларни ободонлаштириш ишларини самарали ташкил этиш тўғрисида”ги 120-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида ўтказилган ушбу семинарда Сирдарё вилояти ҳокими Ғ.Мирзаев, вилоят бош имом-хатиби Ҳ.Зокиров, Ўзбекистон мусулмонлари идораси масжидлар бўлими мудири М.Қаюмов, вилоятимизда фаолият юритаётган имом-хатиблар, нуронийлар, маҳалла оқсоқоллари ва ОАВ вакиллари иштирок этишди. Семинарни Сирдарё вилояти ҳокими Ғофуржон Мирзаев очиб бериб, Сирдарё вилоятидаги барча қабристонларда кенг кўламли ҳашарлар ўтказилиши, қабристонлар ҳудуди тартибга келтирилиши, қаровсиз қабрлар сувалиши, ариқлар ва йўлаклар тозаланиб, дарахтлар ўтқазиш ишлари амалга оширили бўйича ўз тавсияларини берди. Қабристон зиёратига фарзандларимизни ҳам олиб келиб уларга ҳам қадриятлармизни ўргатиш нақадар муҳимлиги ҳақида сўзлади.




Ўзбекистон мусулмонлари идораси масжидлар бўлими мудири Муҳаммадназар Қаюмов ўз сўзида қабрларни зиёрат қилиш, қабристонларни озода сақлаш суннат амаллардан экани ҳақида ҳадислардан мисоллар келтирди.



Тадбир Қуръон тиловати ва дуои хайрлар билан якунлади. Йиғилганларга зиёрат одоблари ҳақидаги брошюралар тарқатилди.

 

 ЎМИнинг Сирдарё вилояти 
вакиллиги матбуот хизмати

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован.