Умра зиёратчилари учун Самарқанд шаҳрига зиёрат ташкил қилинди

Мамлакатимиз мусулмонларига муборак “Ҳаж” ва “Умра” ибодатларини адо этишлари учун йилдан-йилга қулай шарт-шароитлар яратиб берилмоқдаки, бунинг натижасини “Умра 2018-2019” сафари мисолида ҳам кўришимиз мумкин.  Муборак Умра зиёрати олдидан Сирдарёлик бир гуруҳ умра зиёратчилари учун Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳомийлигида Самарқанд шаҳрига зиёрат ташкил қилинди. Сафар давомида зиёратчилар Самарқанд шаҳрининг диққатга сазовор жойларини зиёрат қилдилар. Хусусан Имом Бухорий мажмуаси, Гўр Амир мақбараси, Шоҳи Зинда мажмуаси, Биринчи Президентимиз Ислом Каримов мақбарасига зиёратлар уюштирилиб, Қуръон тиловатлари қилинди.
Ҳашаматли «Анжир» ресторанида зиёратчилар учун тушлик ташкил қилинди. Самарқанда қилинган сафардан бўлажак Умра зиёратчилари бир олам таассуротлар билан қайтдилар. 

ЎМИнинг Сирдарё вилояти
вакиллиги 
матбуот хизмати

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan