Бугун 9 январь куни Гулистон шаҳридаги Гулистон давлат университетида Сирдарё вилояти имом-хатиблари ва отинойилари билан маданий-маърифий тадбир ўтказилди. Тадбирни Ўзбекистон мусулмонлари идораси Сирдарё вилояти вакили Х.Зокиров очиб берди.

Тадбирда Гулистон Давлат Университетининг маънавият ишлари бўйича масъул ходими Р.Маҳмудов сўзга чиқиб, маданий-маърифий соҳалардаги муаммо, камчиликлар ва уларнинг ечимлари ҳақида ва Гулистон давлат университетининг тарихи бугунги куни ва келажакдаги режалари ҳақида йиғилганларга сўзлаб берди.

Шунингдек, йиғилганлар тадбир давомида Гулистон давлат университетининг фаолияти, хусусан ахборот ресурс маркази ва университет ҳудудида жойлашган музей билан яқиндан танишди.



ЎМИнинг Сирдарё вилояти вакиллиги
матбуот хизмати