Имом-хатиблар иштирокида «Тинчлик, тотувлик – олий қадрият» мавзусидаги тадбирлар ўтказилмоқда

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузурида 2018 йил 27 июль куни ҳуқуқбузарлик ппрофилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш масалалари бўйича ўтказилган видеоселектор йиғилиши баёни қарорида белгиланган топшириқларни ижросини таъминлаш юзасидан «Тинчлик, тотувлик – олий қадрият» мавзусида вилоят халқ таълими бошқармаси, касб-ҳунар таълими бошқармаси тизимидаги таълим муассасаларида ҳамда вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси тизимидаги бирлашмаларда жорий йилнинг ноябрь ойи давомида умумпрофилактик тадбирлар ўтказилиши режалаштирилган. Шу муносабат билан Сирдарё вилоятида фаолият олиб бораётган имом-хатиблар иштирокида жами 300 га яқин умумтаълим мактаблари ва 52 та ўрта махсус касб ҳунар коллежи ва тиббиёт бирлашмаларида “Икки тақдир” видеофильми намойиши ва “Жиноятчиликни олдини олиш” ва “Ўз жонига қасд қилиш улкан гуноҳ” мавзуларида суҳбатлар ташкил этилмоқда.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan