Бугун 19 март куни Гулистон жоме масжидида эшитиш ва гапириш имконияти чекланган 50 нафардан ошиқ фуқаролар билан маърифий тадбир бўлиб ўтди. Тадбирда вилоят бош имом хатиби Ҳабибуллоҳ домла Зокиров Ислом динининг мазмун-моҳияти, инсонпарварлик ғоялари ҳақида маъруза қилди.

