Бугун 21 февраль куни Гулистон жоме масжидида эшитиш ва гапириш имконияти чекланган 150 нафардан ошиқ фуқаролар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди. Тадбирда вилоят ҳоким ўринбосари, туман ва шаҳар ҳокимлиги вакиллари, ЎМИ вилоят вакиллиги ходимлари ва бошқа мутасадди ташкилот вакиллари иштирок этиб, меҳрга муҳтож қалблар дардига бирма-бир қулоқ тутилди, уларнинг муаммоларини бартараф этиш бўйича тавсиялар берилди.





Бу борада келгусида килинажак ишларга келишиб олинди. Шунингдек уларга «Вақф» хайрия жамоат фонди томонидан ажратилган «Мен ҳам намоз ўқийман» номли китоблар такдим этилди.
Дилмурод СУЛАЙМОНОВ
Сирдарё вилояти вакиллиги масъул котиби