Дунёда ҳамма бир бирига бахт тилаб яшайди. Бу ҳолат дуоларимизнинг асосий қисмига айланган. Айниқса никоҳ тўйларида тилак билдирганларнинг ҳаммаси икки ёшга бахт тилашади. Баъзилар бахтни бойликда деб биладилар, бошқалар эса фарзандда, яна баъзилар тинчлик-хотиржамликда дейди. Кўпчилик бир кишининг соғ-саломат, серфарзанд бўлиб, тўкин-сочинликда яшамоқлигини бахт, деб айтади.
Барчамиздан билувчироқ бўлган Олим Зот Аллоҳ таоло Қуръони Каримда бахт ва бахтсизлик тушунчасини қуйидагича баён қилади: “Бас, Биз: «Эй Одам, албатта, бу сенга ва жуфтингга душмандир. Яна, у икковингизни жаннатдан чиқариб, бадбахт бўлиб қолмагин. (Тоҳа сураси 117-оят). Ояти каримадан маълум бўладики, бобомиз Одам алайҳиссалом ва унинг жуфти Ҳаво онамиз учун жаннатдан чиқиб кетишлиги бахтсизлик экан ва аксинча жаннатда қолишишлари бахт экан. Энди бизчи Одам алайҳиссаломнинг зурриётлари? Биз ерда туғулдик, ерда юрибмиз. Бизлар учун ҳам энг бахтли кунимиз Роббизнинг раҳмати билан жаннатга киритилган кунимиз бўлади. Аммо, мўминлар у ерга келажакда кирадилар. Ҳозир эса бизнинг бахтимиз ўша жаннатга олиб борадиган динимиз кўрсатмаларига амал қилиб яшашимиздир. Ўтаётган ҳар бир кунимизда ислом дини кўрсатмаларига мувофиқ ҳаёт кечириб, Аллоҳ таолонинг розилигини топиш барчамизга насиб этсин.
Ислом ТУРСУНҚУЛОВ
Гулистон тумани “Кўнчи”
масжиди имом-хатиби