ҲАНАФИЙЛИК – МЎЪТАДИЛ МАЗҲАБ.

Маълумки, юртимизда ўн икки асрдан буён ибодатлар ҳанафий мазҳаби асосида адо этиб келинади. Ҳанафий мазҳабини юртимизга кириб келиш тарихи ҳижрий 150-217 саналарда яшаб ўтган Абу Ҳафс Кабир раҳматуллоҳи алайҳ билан боғлиқдир. Укиши имом Муҳаммад раҳматуллоҳи алайҳидан ҳанафий фиқҳни ўрганиб, Буҳорага келиб шу мазҳаб бўйича кишиларга таълим берганлар. Бу мазҳаб Мовароуннаҳрда кенг тарқалишига мазҳабнинг бағрикенглик тамойилларига асослангани, шаръий масалалар ўта дақиқ ва аниқлик билан айтилганлиги, унда урф-одатни ҳам эътиборга олиниши сабаб бўлди.
Шунинг билан фиқҳий мазҳаблар орасида энг кўп тарқалгани ҳамда ҳозирда аҳли сунна вал жамоа мазҳабларининг энг кўп эргашиладиганидир. Туркий миллатлар, Ўрта Осиё халқларининг деярли барчаси хусусан ота-боболаримиз ҳам узоқ йиллардан бери ушбу мазҳабга амал қилиб келишади.
Аввало мазҳаббошимиз Абу Ҳанифа Нўъмон ибн Собит (р.а) атрофларида кўп одам тўпланганлигига сабаб у зотнинг дин илмларини теран англаган олим, зукко эканлиги, шу билан бир қаторда ўта тақволи, омонатдор, ҳалол инсон бўлганликларидир. Ўз даврида фиқҳ бобида у кишига етадиган инсон бўлмаган. Абу Ҳанифа роҳимаҳуллоҳ ҳадис илмида ҳам кўплаб маълумотга эга бўлиб, ушбу илм бўйича “Муснад” номли асарлари бизларгача етиб келган. Бошқа мазҳабларнинг асосчилари ҳам Абу Ҳанифа (р.а) ни ўзларига устоз деб билганлар. Бундан ташқари кўплаб толиби илмларнинг таълим олишига ҳомийлик қилиб турганликлари ҳам уламолар эътирофига сазовор бўлган.
Мусулмонларнинг бирлиги, ибодатларнинг мукаммалиги, жамиятнинг тинчлиги учун юртимиз мусулмонларининг ўз ота-боболари танлаган бир мазҳабга эргашишлари муҳимдир.
Аллоҳ таоло юртимиз мўмин-мусулмонларини аҳил-иноқликда яшаб, мазҳабимизни яхши ўрганиб, унга амал қилмоқликларига муваффақ айласин. Омин!

Ислом МУХЕТДИНОВ
Боёвут тумани “1-Боёвут”
жоме масжиди имом-хатиби.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan