Мустақиллик -Аллоҳ неъмати

“Аллоҳнинг неъматлари ҳақида гапириш шукурдир. Шукурни тарк қилиш нонкўрликдир. Кўпчилик билан бўлиш (Аллоҳнинг) рахматидир,(кўпчиликдан) ажралиш эса азобдир”.(Бухорий ривояти).


Бир кам дунё бутундир бугун
Юракларда ечилди тугун.
Кўнгиллар шод, чеҳралар гулгун
Мустақиллик Аллоҳ неъмати
Яшна, юксал Ўзбек давлати!

Дарҳақиқат, мустақиллик аллоҳ томонидан халқимизга берилган буюк неъматдир. Юртимизни Мустақиллик неъмати туфайли бутун дунё таниди.

Миллий ва диний қадриятларимизнинг ривожланиши учун ўз ҳиссаларини қўшган бобокалонларимиз Имом бухорий, Имом Термизий, Имом Мотурудий, Баҳоуддин Нақшбанд, Хожа Аҳрор Валий, Абу Мўъин , Хожа Аҳрор Валий, Абу Мўъин Насафий каби буюк аллома ва азиз авлиёларнинг табаррук номлари билан боғлиқ мамлакатимиз ҳудудидаги зиёратгоҳлар қайтадан обод қилинди. Жонажон Ўзбекистонимизда рўй бераётган ўзгаришлар мамлакатимиздаги ҳар бир кишининг ҳаётига бевосита даҳли бордир.Бу йилларда мамлакатимиз фуқаролари эмин эркин ибодатларини бажармоқдалар. Минг-минглаб юртдошларимиз ҳар йили  ҳаж сафарига бориб , ибодатларни бажариб “ҳожи” деган муборак мақомга эга бўлмоқдалар. Айниқса, бу йилги ҳаж мавсумида Ўзбекистонимиздан 12 мингдан ортиқ фуқаролар ҳаж амалларини бажариб, “ҳожи акбар” мақомига эга бўлиб келдилар.

Ёшларимиз эса олий ва ўрта махсус билим юртларда диний таълим олмоқдалар.

Мамлакатимиз ҳудудларида қатор ҳадис, фиқҳ, ақоид мактаблари, қатор Қуръон курслари ва олий ўқув юртларининг очилгани ва у ерларда фарзандларимизнинг таълим олаётгани фикримизнинг далили бўла олади.

Айниқса, сўнгги ойлардаги янгиликдан фуқароларнинг бошлари осмонга етгудек қувонишди.

Юртбошимизнинг Саудия Арабистонига, Мадинаи мунаввара,Маккаи мукаррамага сафарлари ва азиз жойларни зиёрат қилиб,Равзаи муаззамада, Каъба ичида бизларнинг ҳаққимизга, фарзандларимиз- ёшларнинг ҳақларига дуода бўлишлари,юртимизнинг тинчлигини сўраб дуо қилишлари ҳар бир Ўзбекистонликнинг ўз юртбошиси билан фахрланишига арзирли сабаб бўлди.Жараёнларни юртдошларимиз чуқур ҳаяжон ва кўзда севинч ёшлари билан кузатиб турдилар.

Мустақиллик неъматлари ҳақида қанча қувониб гапирсак ва берилган неъматга шукрона қилсак оз. Зеро, берилган неъматга шукур қилиш уни зиёда қилади.Бу ҳақда Аллоҳ таоло Иброҳим сурасининг 7- оятида шундай дейди:” Қасамки, агар (берган неъматларимга) шукур қилсангиз, албатта (уларни янада) зиёда қилурман.

Азиз Ватандошлар!

Аллоҳ таоло ҳар биримизни берган неъматига шукур қилувчи бандаларидан қилсин.Кун сайин яқинлашиб келаётган Мустақилликнинг 31 йиллик байрамини омонликда кутиб олиш барчамизга насиб этсин.

“Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз”  шиори остида ўтадиган Мустақиллик байрамибарчамизга муборак бўлсин.

Раҳима Искандарова
Боёвут тумани “Қарапчи” МФЙ отинойиси.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan