ЁШЛАРНИ ЁТ ОҚИМЛАРДАН АСРАШ ВА ИСЛОМ ДИНИ МОҲИЯТИ

Мустақиллик шарофати билан ютримизда диний ва миллий қадриятларимизга  имкониятлар берилди . Афсуски бу неьматлардан оқилона фойдаланмасдан ношукурлик қиладиган ғанимлар томонга оғадиган ўз юртига қарата тош отадиган нобакор ёшлар ҳам ўз орамиздан чиққани ачинарли ҳолат бўлиб Ватанимизни шаънини оёқ ости қилмоқда.

Ёшларимизга доимо туғри йўлни кўрсатиб ёт ғояларни жирканч холатларини тушунтириб бориш лозим бўлади. Расулуллоҳ  солаллоҳу алайҳи васаллам “Кимки динни илмсиз даъво килса ўзи ҳам адашади бировни ҳам адаштиради” деганлар. Келажак авлодни тўғри тарбиялашда имон-эьтикод ва она Ватанга садоқатли қилиб тарбиялаш керак. Тарихга назар солсак юртимиздан етишиб чиққан улуғ олимлар алломалар ҳар қайси илмдан дунё халкларига дарс берган. Ҳозирги кунга келиб айрим ёшлар ислом дини моҳиятини билмасдан кимларга эргашиб ёш умрини ҳазон қилмоқда.

Ҳар биримиз ёшларга эътиборли бўлиб одоб ахлоқини доимо назоратга олишимиз керак бу динга қўшган хизматимиз булади. Буюк аллоама Алихон тура Соғуний  айтадилар . Ҳар бир инсонга маьлумдирки ,дунё ҳаетида инсоннинг энг севган, қадрли, қимаматли тўрт нарсаси бордир. Бу тўрт нарсага эга бўлмаган кишилар инсонлик шарафидан маҳрум бўладилар. Улар озодлик ва эркинлик, меҳнат билан топилган бойликка ўзи эгалик қилиш, туғилиб ўсган она Ватани ҳамда асрлар бўйи эътикод қилиб келаётган муқаддас динидир. Бу ибратли насиҳатдан ҳаммамиз туғри хулоса чиқариб ва амал қилсак икки дунё соадатига эришамиз.

Ўктам ХИДИРОВ
Боёвут тумани “Сўфи Оллоёр”
жоме масжиди имом-хатиби.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan