Исмлари Омир ибн Абдуллоҳ ибн ал-Жарроҳ ибн Ҳилол ибн Уҳайб ибн Заббат ибн Ҳорис ибн Фиҳр бўлиб, насаблари Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам билан Фиҳрда бирлашади. Милодий 584 йили Маккада таваллуд топган. Тириклигида жаннат башорати берилган ўн саодатманд саҳобанинг бири, яъни Ашараи Мубашшарадан. Абу Убайда розияллоҳу анҳу узун бўйли, очиқ юзли, кўркам, гавдали, сийрак соқолли, ёноқлари бир оз чиққан, теран фикрли, мулойим, жуда ихлосли инсон эдилар. Ислом тарихида шижоатли, ўта жасур жангчи, буюк саркарда, одил, ҳаёли, ишончли киши сифатида танилган. Ҳижратнинг 18 (милодий 639) йили Шомда тарқалган бир касалликдан Ўрдунда вафот этди, қабри Амё қишлоғида.
Аҳмедов Ориф
Сирдарё вилояти вакиллиги ходими