Дуо ва дуо қилиш одоблари

Дуо сўзи луғатда “чақирмоқ”, “талаб қилмоқ”, “тарғиб қилмоқ” маъноларини билдиради .Истелоҳда:” Банда Аллоҳ таолога муҳтожлигини изҳор қилиб, Ундан ёрдам ва  иноят сўрашиди дуо-бандалик белгиси. Дуода Аллоҳ  таолога  мақтов  изҳор этиш ҳамда Аллоҳ таолога сахийлик  ва карам  сифатларини  нисбат бериш бор дуо энг гўзал ва энг олий ибодатлардан ҳисобланади. Аллоҳ таоло Қуръони каримда дуо инсоннинг Робисига илтижосидир. Дуо ҳам  ибодат ҳисобланади. Бизнинг улуғ аждодларимиз бу ояртнинг  хаққига кўп дуолар қилиб ўтди. Уларнинг қилган дуоларини барокатидан бугун юртимиз озод ва ҳур, обод ва тинч, халқимиз фаровон ҳаёт кечирмоқдалар. Юртимиз ҳар томонлама тараққий этиб бормоқда. Дуо-банданинг  икки  қўлини бир-бирига  яқинлаштириб, кафтларини  юзига  қаратиб  туриб, Аллоҳдан ўзига керакли нарсаларни сўрашидир, деган тушунча кўпчиликка бегона бўлмаса керак. Дастурхон  устидан  дуо қилмасдан туриб  кетадиган   одам   ҳам   деярли бўлмаса керак. Айниқса, намоздан кейин  дуо  қилиш  ҳеч кимнинг  эсидан  чиқмаса  керак.

Абу Ҳурайра ривоят қиладилар: “Набий (соллаллоҳу алайҳи васаллам) “Агар биронтангиз ёмон туш кўрса, чап томонига уч марта туфласин, унинг ёмонлигидан Аллоҳдан паноҳ тиласин, шунда унга зарар бермайди”, дедилар”. Абдуллоҳ ибн Масъуд (розияллоҳу анҳу): “У уйлансанг, хотингга буюр, икки ракъат намоз ўқисин, сўнг унинг бошидан ушла ва: “Эй Парвардигор, менга оиламда ва оиламга  менда барака бер, мени улардан ва уларни мендан ризқлантир, бизни яхшиликда жамлаган  нарсанг билан жамла ва орамизни ўзинг ажратган яхши нарса билан ажрат”, деб айт”,  дедилар.

Баъзи саҳобалар: “Ким аксирганда “Алҳамду лиллаҳи роббил ъаламийн ъала кулли ҳал”, деса, ҳар  қандай жағ  тиши оғриғидан омонликда бўлади”, дейишган. Набий (соллаллоҳу алайҳи васаллам): “Ким аксирган одамдан олдин “Алҳаҳамду лиллаҳи роббил ъаламийн”, деса, тиш, қулоқ ва қорин оғриғидан омонда бўлади”, дедилар. Яъни, аксирган одамдан олдин аксирмаган одам алҳамду лиллаҳ, деб айтса. Ибн Маъсуд (розияллоҳу анҳу): “Бақара сурасидан ўн оят – аввалидан тўрт оят, оят ул курсий ва ундан кейинги икки оят, суранинг охиридаги уч оятни эрталаб ўқиса, кечгача бу хонадонга шайтон кирмайди, агар кечанинг аввалида ўқиса, тонг отгунча кира олмайди. Агар жиннига ўқилса, ўзига келиб қолади”, дедилар.

Тавфиқ Аллоҳдандир ва Аллоҳ ҳар бир тангликда кифоя қилади. Аллоҳдан тўғрилик ва ҳақиқатга  ҳидоят қилишини ҳамиша сўраймиз.

 

Боёвут тумани «Имом Ал Бухорий»
жоме масжиди имом-хатиби:
Хусан  АТАКУЛОВ

 

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan