Ёши улғларни эъзозлаш динимиз кўрсатмасидир.

Дунё ҳамжамиятида кўп мамлакатлар бор, ҳар-бир халқни тарихи, диний урфу одати ва миллий қадриятлари бор, шу жумладан бизнинг жонажон ўлкамизда яшайдиган халқимизни ҳам ҳеч бир юртга ўхшамайдиган миллий, диний урфу одат ва бетакрор гўзал қадриятлари мавжуддир.
Юртимизга ташриф буюрган меҳмонларнинг кўзига халқимизнинг миллий қадриятлари дарҳол намоён бўлади, сайёҳларнинг олқиши ва ҳавасига сазовор бўлган кадриятларимиздан бири, ёши улуғ, кекса кишиларни ёшлар томонидан ҳурматини жойига қўйиб, эъзозлаб, меҳрибонлик кўрсатиши миллий ва исломий, дунёда ўхшаши йўқ нодир кадриятимиздир.Ёши улуғ инсонни кўрган ёш авлодниг дарҳол салом бериши, қўлида юки бўлса уйигача олиб бориб ёрдам бериши, автоуловларда нуроний отахон-у онахонни ёшларимиз кўрса дарҳол ўтирган жойдан туриб жой бериши, табаррук ёши улуғ кишиларни сўзини бўлмаслиги, уларнинг насиҳат ва ўгитларига қулоқ солиб амал килиши, ҳурмат юзасидан ёши улуғ инсонлардан олдин юрмаслиги, дастурхон олдида улардан олдин таомга қўл узатмаслиги, эрталаб ишга ва ўқишга бораётган фарзанд ва набиралар нуроний боболарию момоларидан чин ихлос билан дуоларини олиб боришликлари албатта гўзал ва бетакрор авлоддан авлодга мерос бўлиб келаётган, бир бирини ҳикматга тўлдирадиган диний ва миллий кадриятларимиздир.
Юртимизда табаррук ёшдаги инсонларни ҳурмат ва эъзозланишининг биринчи сабаби бу ислом талимотидир Аллоҳ таоло қуръони каримда шундай хабар беради » агар уларни ( ота- онангни) бири ёки ҳар иккиси ҳузурингда кексалик ёшига етсалар уларга уф ! дема ва уларни жеркима ! уларга ( доимо) ёқимли  сўз айт !
Бу ояти каримани қиёслайдиган бўлсак Аллоҳ таоло аввало ота-онага кейин эса ҳамма ёши улуғ инсонларга яхшилик қилишга буюряпти.

Шунингдек, Пайғамбаримиз алайҳиссалом ҳам ёши улуғ кишиларни ҳурмат қилишга буюргани малум ва машҳурдир.“Кичикларимизга раҳм қилмаган ва катталаримизни ҳаққини адо қилмайдиган киши биздан эмас» деганлар.
Кўҳна диёримизнинг урфу одати, дунёқараши, тарихи ва диний эътиқодини мужассам этувчи бош қомусимизда шундай ёзилган » меҳнатга лаёқатсиз кексаларнинг ҳуқуқлари давлат ҳимоясидадир».
Ва ниҳоят ҳеч жойда ёзилмаган лекин таъсири жуда кучли бўлган ҳолат, ҳар бир ёши улуғ инсон жамият, маҳалла, қўни-қўшни кўз остида ва доимий назоратидадир.
Кексаларининг хизматини қилиб, дуосини олган ҳалқнинг келажаги бахтли-саодатли бўлади, Иншаа Аллоҳ.

Гулистон шаҳар “Ат-Термизий”
масжид имом-хатиби:
Баходир СУЮНБОЕВ

 

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *