Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳу

Исмлари Абу Абдурраҳмон Абдуллоҳ ибн Масъуд ал-Хузалий ал-Маккий ал-Муҳазирий ал-Бадрий розияллоҳу анҳудир. У киши умматнинг фақиҳи ҳисобланадилар. Кўринишлари озғин киши эдилар. Чиройли кийиниб, хушбўйланиб юрар эдилар. У зот жуда ҳам оқкўнгил бўлганлар. Куфада волийлик ҳамда Умар ва Усмон розияллоҳу анҳумоларнинг даврларида давлат ҳазинасига масъул бўлганлар. Вафотларидан олдин жанозаларини Зубайр ибн Аввом розияллоҳу анҳу ўқишини васият қиладилар. Бироз вақтдан сўнг эса вафот этадилар. Бу воқеа ҳижрий 33-йили содир бўлди. Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳу Бақиъ қабристонига дафн қилинганлар.

Аҳмедов Ориф

Сирдарё вилояти вакиллиги ходими

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan