Устозга ҳурмат

Ислом динида илм маърифат зиё тарқатиш улкан савобли амалдир Барчамизга ёшлик вақтимизда ўқиш-ёзишни яхши ёмонни ўргатган зот Устоз. Устознинг шогирд устидаги ҳақлари бениҳоя катта ва улуғдир. Шогирдига чин қалбдан меҳрини бериб унинг ҳаққига холис дуо қилади. Сабр ва меҳр билан парваришлайди. Икки дунё азизлигига манфаат ва нажот топадиган йўлга йўллаб қўяди . Устоз деганда фақатгина муайян бир билимларни таълим берган кишиларни эмас балки ҳар қандай фойдали илмни ва касбни ўргатган шахсни устоз деб ҳурматини қилиш керак. Имоми Аъзам бундай деганлар: Устозим Ҳаммоднинг ҳурмати учун унинг уйи томонга оёғимни узатмаганман. Ҳолбуки унинг уйи билан менинг уйим орасида етти кўча бор эди. Бу дунёнинг ривожланишида инсониятнинг камол топишида устознинг ўрни беқиёс. Ғазал мулкининг султони Ҳазрат Навоийнинг эса:

“Ҳақ йўлида ким сенга бир ҳарф ўқитмиш ранж ила,

Айламак бўлмас адо онинг ҳаққин юз ганж ила”,

деган мисралари уларнинг меҳнатига берилган муносиб баҳодир.

Ўктам ХИДИРОВ
Боёвут тумани “Сўфи Оллоёр”
жоме масжиди имом-хатиби.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan