Дуо сўзи луғатда “чақирмоқ”, “талаб қилмоқ”, “тарғиб қилмоқ” маъноларини билдиради Банда Аллоҳ таолога муҳтожлигини изҳор қилиб, Ундан ёрдам ва иноят сўрашиди дуо-бандалик белгиси. Дуода Аллоҳ таолога мақтов изҳор этиш ҳамда Аллоҳ таолога сахийлик ва карам сифатларини нисбат бериш бор. Дуо энг гўзал ва энг олий ибодатлардан ҳисобланади. Аллоҳ таоло Қуръони каримда дуо инсоннинг Робисига илтижосидир. Уларнинг қилган дуоларини барокатидан бугун юртимиз озод ва ҳур, обод ва тинч, халқимиз фаровон ҳаёт кечирмоқдалар. Юртимиз ҳар томонлама тараққий этиб бормоқда. Дуо-банданинг икки қўлини бир-бирига яқинлаштириб, кафтларини юзига қаратиб туриб, Аллоҳдан ўзига керакли нарсаларни сўрашидир, деган тушунча кўпчиликка бегона бўлмаса керак. Дастурхон устидан дуо қилмасдан туриб кетадиган одам ҳам деярли бўлмаса керак.
Айниқса, намоздан кейин дуо қилиш ҳеч кимнинг эсидан чиқмаса керак.
Охирги пайтда дуо китобларининг кўпайиб бораётгани ҳеч кимга сир эмас. Айниқса, фалон дуони фалон вақтда, фалон ададда ўқиса, эллик йиллик ибодатнинг ўрнига ўтади, мушкули осон бўлади, иши юришиб кетади, душманлари фалон бўлади, каби фикрлар кишиларни ўзига ром қилиб қўйгани ҳаммага маълум. Баъзи азизларимиз, нимага шунча дуо қилсак ҳам ишлар кўнгилдагидек эмас, қабилидаги саволларни ҳам бера бошладилар. Уларга ҳали дуонинг ҳақиқатига эришганимиз йўқлигини англатиб қўйишимиз лозим. Баъзи ҳолатларда дуо фақат икки қўлни кўтариб, маълум сўзларни такрорлашдан иборат эмаслигини, Бунинг сўров дейилишини, дуо эса бошқа нарса эканлигини эслатиб ҳам турилди. Дуонинг ҳақиқати ҳақида ҳам гапириб борилди Фақиҳ (раҳимаҳуллоҳ) айтадилар: Обид киши ҳар вақт Аллоҳга дуо қилиши ҳожатларини сўраши мустаҳабдир. Мана шу бандалик аломатидир. Бандаларнинг Аллоҳ таолога энг севиклиси–Ундан ҳожатларини сўрайдиган киши. Аллоҳ таолога бандаларнинг энг ёмони – Ундан беҳожат бўлгани. Бандаларнинг одамларга энг яхшиси улардан беҳожат бўлгани, улардан бирор нарсани сўрамагани. Бандаларнинг одамларга энг ёмони улардан сўрайдигани.
Муҳиддин АБСАМАТОВ
Сардоба тумани “Бахмаллик”
жоме масжиди имом-хатиби.