Бидъат катта хатардир

Бидъатниннг луғавий маъноси «янгилик киритиш» деганидир.  Шаръий маъноси динда бўлмаган нарсани динга қўшиш деган маънони англатади . Динга  янгилик киритишлик шариятимизда қораланган  амаллардан ҳисобланади. Чунки дин Аллоҳ таолонинг Расули (алайҳиссалом) орқали кўрсатган йўриғидир.

Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссалом шундай дедилар: «Бизнинг динимизга унда  бўлмаган нарсани ким бўлсада қўшса  қайтарилади» «Имом Муслим ривояти»

Қайси  бир инсонни илми бўлмаса Қуръон ва ҳадисдан бехабар бўлган инсон диний масалаларга дуч  келган вақтда тилига келган  гапни айтиб юбормаслиги  ва  фатво бериб юбормаслиги  мақсадга мувофиқ бўлади.

Расули Акрам (алайҳиссалом) марҳамат қилдиларки : «Динда янги пайдо бўлган нарсадан четланинглар, хар қандай янги пайдо бўлган нарса бидъат, хар бир бидъат залолатдур «.
Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссалом бидъатлардан огоҳ этиб » Сизлар Аллоҳнинг йўлига эргашинглар ўзга йўлларга эргашманглар « деб марҳамат қилдилар  (Абдуллоҳ Ибн Масъуд ривояти).

Бидъатга эргашиб қолмаслик учун хар  бир инсон илм олмоқлиги ва илмига амал қилмоқлиги, олим, уломо, фақиҳ, мазҳаббошиларга сўзсиз эргашишликлари лозим бўлади.

Муҳаммадризо ЮСУФЖОНОВ
Баёвут тумани “Зайд бинни Хориса”
жоме  масжиди имом–хатиби.
       

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan