Сирдарё вилояти масжидларида хатмоналар

Аллоҳга беҳисоб шукроналар бўлсинки, ўн бир ойнинг султони, раҳмат ва мағфират, Қуръон нозил бўлган баракотли Рамазон ойининг рўзаларини тутиб, кечаларини қоим қилиш учун таровеҳ намозларини кўтаринки руҳда адо қилмоқдамиз.
Жонажон юртимиздаги барча масжидлар каби Сирдарё вилояти масжидларида ҳам Рамазон ойига катта иштиёқ ва хурсандчилик билан тайёргарлик кўрилди.Ҳар йилгидек юртимиздан етишиб чиқган мураттаб қориларимиз бу муборак ой давомида масжидларда хатми Қуръонлар қилиб қалбларимизнинг янада илоҳий ва маънавий озуқа олиши учун хизмат қилмоқдалар.

Жорий йилнинг 18 май куни вилоятимиздаги «Муҳаммад Бобур» ва «Бахт» жоме масжидларида хатмоналар бўлиб ўтди.Вилоятимиз бош имом-хатиби Ҳабибулло домла Зокиров ҳам Янгиер шаҳридаги «Муҳаммад Бобур» жоме масжидидаги хатмонага ташриф буюриб вилоятимиз намозхонларини муборак Рамазон ойи билан қутлаб, бу муқаддас ойнинг ҳар бир кунини ғанимат билиб ибодатда ўтказиш лозимлиги ҳақида сўзлади.
Намоздан сўнг эл-юрт тинчлиги ва мамлакатимиз ободлиги, деҳқончиликка барака ҳамда ҳаётимиз янада фаровон бўлишини Яратгандан сўраб дуойи-хайрлар қилинди.


ЎМИнинг Сирдарё вилояти
вакиллиги матбуот хизмати

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *