Ёшликдаги илм

Ёш авлод, хусусан, фарзандларимизнинг қизиқишлари, ақлу-заковатлари, иқтидорларига мувофиқ илм, касб ва ҳунар танлашларида имкон борича ёрдам беришимиз зарур. Ёшларимиз олтиндан ҳам қиммат вақтларидан ҳар томонлама унумли фойдаланишлари мақсадга мувофиқдир. Зеро бу ҳақда Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам): “Ёшлигингизни кексалик келишидан олдин ғанимат билинг” (Термизий ривояти), деб ёшликнинг қадрига етишни таъкидлаганлар.

Ёшлик даврининг эътиборга молик жиҳатлари жуда кўп. Ўспиринлик вақти инсон феъл-атвори ва руҳияти шаклланадиган асосий давр бўлиб, айни шу даврда уларга алоҳида аҳамият бериш лозим. Ёшлик инсоннинг ақлий ва жисмоний ривожланиш даври бўлиб, шу паллада уларни илмга ва касб-ҳунарга тарғиб қилиш лозим. Шунинг учун ҳам жаноби Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам бир ҳадисларида: “Ёшликда ўрганилган илм тошга ўйилган нақш кабидир”, — деб марҳамат қилганлар.

Ота-оналар мураббийлар ва кенг жамоатчилик ёшларнинг бўш вақтларини унумли, самарали, фойдали ишларга йўналтира билишлари талаб этилади. Бу айнан ислом динимиз ва жамиятимизнинг истак ва орзу-умидлари билан ҳамоҳангдир.

Охунжон ВОСИЕВ
Сайхунобод тумани
бош имом-хатиби

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan