Болангиз баркамол инсон бўлишини истасангиз, ўзингиз комилликка интилинг. Меҳнатсевар бўлишини истасангиз, меҳнатдан қочманг. Катта бўлгач бахтли турмуш қуришини истасангиз, болаларингиз онасини бахтли қилинг. Россиянинг таниқли руҳшуноси Владимир Леви шундай дейди: «Ота ўз боласининг тарбияси учун арзигуйлик бирон иш қиламан деса — унинг онасини севсин».
Халқимиз — болажон халқ. Қадимдан серфарзанд, болалари соғлом кишиларга ҳавас билан қарашган. Ана шундай кишилардаги серфарзандлик хислатини сеҳрли йўл билан ёшларга ўтказиш мақсадида бажарилган урф-одатлар никоҳ маросимларида ўз аксини топган.
Никоҳ тўйидаги аксарият ирим-амаллар чимилдиқ тикиш, уни илдириш ва узиш, келин-куёвга либос кийдириш айнан серфарзанд, кекса момоларга бажартирилган. Бефарзанд аёллар бундай амалларни бажаришдан четлатилган.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Касаллик юқиши йўқ, бойқуш йўқ, навъу йўқ ва сафар йуқ», дедилар.
Исломдан олдинги жоҳилият даврида жоҳилликнинг турли-туман кўринишлари мавжуд эди. Афсуски бу иллатларнинг баъзилари ҳозиргача сақланиб қолган.
- «Касаллик юқиши йўқ»
Жоҳилият аҳлида, касалликлар одамлар орасида қандайдир куч орқали бир-бирларига ўтади, деган эътиқод бор эди. Ҳозирги кунимизда ҳам шунга ўхшаш эътиқод мавжуд. Дунёдаги ҳар бир нарса фақатгина Аллоҳ таолонинг иродаси билан бўлади. Жумладан, хасталик юқиши хам.
- «Бойқуш йўқ»
Жоҳилият даврида турли нарсалардан шумланиш мавжуд эди. Жумладан, қаерга бойқуш қўнса ўша ерда ёмонлик, харобчилик бўлади, деган эътиқод бор эди.
Ислом дини бу эътиқодни инкор қилиб, дунёда содир бўладиган жамики воқеа-ҳодиса Аллоҳ таолонинг амри билан бўлишини таълим берди.
- «Навъу йуқ»
«Навъу» — жохилият аҳли ёмғир ёғдиради деб эътиқод қиладиган юлдуз. Улар ўзларича ёмғирни ўша юлдуз ёғдиради, деб айтишар эди. Албатта, бу ҳам нотўғри. Ёмғирни фақатгина Аллоҳ таолонинг Ўзи ёғдиради.
- «Сафар йуқ»
Жоҳилият ахлининг сафар ойи тўғрисида хам бидъат-хурофотдан иборат ақийдалари бор эди.
Ислом бундай бўлмағур эътиқодни ҳам рад этди. Ойларнинг ҳаммаси Аллоҳ таолонинг ойлари, кунларнинг ҳаммаси Аллоҳ таолонинг кунлари ва улардан шумланиш мутлақо ноўриндир.
Биз нима учун ирим-сирим қиламиз? Гўёки ўша ирим қилган нарсаларимиз бизга таьсир қилади деб ўшандан сақланмоқчи, ҳимояланмоқчи бўламиз. Лекин билмаймизки, бу ишимиз билан ёмонликни устида турибмиз. Бунинг мисоли бир оёғини оловдан сақлаб, иккинчи оёғини оловга ташлашдек гап. Ирим қилишдан, унинг ёмон оқибатидан қўрқишимиз керак.
Халқимиз орасида, фалончи “Мушкулкушод” ўтгазган экан, иши юришиб кетибди. Ёки “Бибисешанба” ўтгазган экан, рўзғорига қут-барака тўлибди деган миш-мишлар юради. Азизлар! Буларнинг барчаси ирим-сирим холос. Исломга ҳеч бир алоқаси йўқ. Улар ҳақда Қуръони каримда ҳам, ҳадиси шарифда ҳам келтирилмаган.
Бу синов дунёда бундай бидьат амаллар заррача ҳам наф бермайди. Шунинг учун динимизга, миллий қадриятларимизга ёт бўлган ирим-сиримлардан сақланайлик. Илми маьрифат йўлини маҳкам тутайлик.
Агар ақидамиз мустаҳкам бўлса, унга мувофиқ хаёт кечирсак, барча ишларимиз хайрли бўлади. Аллоҳ таоло ақидамизни мустаҳкам қилсин. Зеро, соф исломий ақида инсонни хулқи, маьнавияти ва маданиятини зийнатлайди.
Иномхон ЮСУПОВ
Боёвут тумани “Ҳазрати Билол”
жоме масжиди имом-хатиби