Аллоҳ таолонинг бандаларига саноғига етиб бўлмайдиган яхшиликларни берган бу неъматларни ичида энг гўзали ёшлик неъматидур. Ислом таълимотида ёш авлодни илмли касб-ҳунарли жисмонан соғлом бақувват бўлиб улғайишига жиддий аҳамият бериш лозим. Инсон жамиятда ўз ўрнини топишда ёшликда илмни пухта эгаллаши керак. Бу ўринда ота онани ўрни беқиёс бўлади. Пайғамбаримиз ҳадисига биноан “Болаларингиз ва аҳли аёлларингизга яхшилик қилишни ўргатингиз ва уларни хушхулқ билан тарбиялангиз” деб марҳамат қилганлар. Юртимизда ўсмирларимиз зиёли маърифатли жисмонан соғлом руҳан бардам ва баркамол инсон бўлиб етишиш учун ҳурматли юртбошимиз томонидан 2021 йилни “Ёшларни қуллаб-қувватлаш ва аҳолини саломатлигини мустахкамлаш” йили деб аталиши ҳам келажак авлодни ўйлаб босилган кадамдур. Абудулла Авлоний таъкидлаганларидек “Тарбия бизлар учун ё- хаёт, ё-мамот, ё-нажот, ё-ҳалокат, ё-саодат, ё-фалокат масаласидур” деганлар. Фарзандларимизга доимо юртга содиқ, халқга фойдаси тегадиган инсон сифатида тарбия бериш лозим. Бу имкониятни қадрига етиб ёшларни тарбия қилиш ҳар бир ота онани ватан олдидаги бурчидур.
Ўктам ХИДИРОВ
Боёвут тумни
“Сўфи оллоёр” жоме
масжиди имом-хатиби