«Аллоҳнинг неъматлари ҳақида гапириш шукрдир.Шукрни тарк қилиш нонкўрликдир. Кўпчилик билан бўлиш(Аллоҳнинг) рахматидир, (кўпчиликдан) ажралиш эса азобдир”. (Бухорий ривояти).
Бир кам дунё бутундир бугун
Юракларда ечилди тугун .
Кўнгиллар шод, чеҳралар гулгун.
Мустақиллик Аллоҳ неъмати
Яшна, юксал Ўзбек давлати !
Дарҳақиқат Мустақиллик Аллоҳ томонидан халқимизга берилган буюк неъматдир. Юртимизни Мустақиллик неъмати туфайли бутун дунё таниди. Миллий ва диний қадриятларнинг ривожланиши учун ўз ҳиссаларини қўшган бобокалонларимиз Имом Бухорий, Имом Термизий, Имом Мотурудий,Баҳоуддин Нақшбанд,Хожа Аҳрор Валий, Абу Мўъин ан-Насафий каби буюк аллома ва азиз- авлиёларнинг табаррук номлари билан боғлиқ мамлакатимиз ҳудудидаги зиёратгоҳлар қайтадан обод қилинди.
Жонажон Ўзбекистонимизда рўй берган ва рўй бераётган ўзгаришлар мамлакатимиздаги ҳар бир кишининг ҳаётига бевосита даҳли бордир. Бу йилларда мамлакатимиз фуқоролари эмин-эркин ибодатларини бажармоқдалар,минг-минглаб юртдошларимиз ҳар йили ҳаж сафарига бориб, ибодатларни бажариб, ”хожи” деган муборак мақомга эга бўлмоқдалар.Юртимиз ёшлари эса олий ва ўрта махсус билим юртларда диний таълим олишяпти. Қатор ҳадис, фиқҳ, ақоид мактабларининг ва қатор олий ўқув юртларининг очилгани фикримизнинг далили бўла олади.
Мустақиллик неъмати туфайли миллий ва диний қадриятларимиз ҳар томонлама тикланиб, ҳаётимиздан мустаҳкам ва муносиб ўрин оляпти.
Мустақиллик неъматлари ҳақида қанча қувониб гапирсак ва берилган неъматга қанча шукр қилсак шунча оз.Зеро, берилган неъматга шукр қилиш уни зиёда қилади. Бу ҳақда Аллоҳ таоло Иброҳим сурасининг 7- оятида шундай дейди: ”Қасамки, агар (берган неъматларимга)шукр қилсангиз,албатта (уларни янада) зиёда қилурман.
Азиз Ватандошлар! Аллоҳ таоло ҳар биримизни Мустақиллик неъматига шукр қиладиганбандаларидан қилсин. Кун сайин яқинлашиб келаётган Мустақилликнинг 30 йиллик байрамини омонликда кутиб олиш барчамизга насиб этсин. Ўзбекистон халқига Аллоҳ берган улуғ неъмат бўлмиш Мустақиллик байрами барчамизга муборак бўлсин!
Раҳима Искандарова.
Сирдарё вилояти вакилининг
хотин-қизлар масалалари бўйича ёрдамчиси.