ҚАРЗ ОДОБЛАРИ

 Инсон зоти борки бир-бирларига нисбатан ўзаро ёрдам ва кўмакка муҳтож бўладилар. Мусулмонлар бир бирига ўзаро ёрдам бериш, бировнинг оғирини енгил қилиш жуда савобли амал ҳисобланади.  Аллоҳ ўзининг каломи Қуръони каримда “Эй имон келтирганлар, бир-бирингиздан бирор муддатга қарз олиб, қарз беришсангиз, уни ёзиб қўйинглар!” – деб марҳамат қилган. (Бақара сураси, 282-оят.)

 Пайғамбаримиз (алаҳиссалом): “Кимки, бирорта мусулмонни дунё ташвишларининг биридан қутқазса, Аллоҳ таоло у бандани қиёмат кунидаги битта ташвишидан қутқазади. Кимки бирорта кишининг оғирини енгил қилса, Аллоҳ у банданинг дунё ва охиратдаги ишини енгил қилиб қўяди. Ўз биродарига ёрдам бериб юрган бандага Аллоҳ таоло хам ёрдам беради.” – деб марҳамат қилдилар. Шариатимиз қарз олди-берди муомаласига рухсат берар экан, ўз навбатида, ҳар икки тарафга ҳам ўзининг талаб ва мажбуриятларини юклайди. Карзни фақат унга муҳтож бўлганида олиш, олганда хам уни вақтида қайтариш зарур. Аммо бировга ҳасад қилиб, молига кўз олайтириб, уни чув тушириш, мол-дунёсидан айириш мақсадида қарз олиш катта гуноҳ эканлигини тушунайлик. Зеро, Пайғамбаримиз (алаҳиссалом) “ Кимки бировдан қайтариб бериш ниятида қарз олса, Аллоҳ унга қарзини узишга ёрдам беради. Кимки молига талофат етказиш мақсадида олса, Аллох унинг ўзига талофат етказади.” – деганлар. Албатта қарздор киши қарзини имкон қадар тезроқ узишга харакат қилиши лозим. Қарзини узишга етадиган моли бўла туриб уни эгасига (хақдор) бермай вақтни ўтказиб юриш зулмдир, деган маънодаги хадис Пайғамбаримиз (алаҳиссалом)дан ворид бўлган.

Хозирда мусулмонлар орасида  қарз олиб бермаслик холатлари жуда куп учраб турибти олдди-берди қилувчилар  шарьий одабларга риоя килиш керак  Бир-бирларига нисбатан фазилат ва мурувватни унутмасликлари лозим бўлади. Аллох барчаларимизни хидоятда қилсин. Бошқаларни ҳаққидан қўрқадиган,  омонатни вактида адо этадиган  бандаларидан булишни насиб айласин.

Абдували  ХАКНАЗАРОВ
Боёвут тумани “Абу  бакр Сиддиқ”
жоме масжиди имоми           

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan