Оила оромгоҳ

Бисмиллаҳир Раҳмонир Раҳим Аллоҳ таоло Одам (алайҳиссалом) га фаришталар билмайдиган нарсалар илмини ўргатиб ер юзига халифа қилди. Ер юзида Одам (алайҳиссалом) га ва Момо ҳаводан зурриётлар тарқалди икки жинс бир-бирини тўлдиригани оила қуради оила тинч бўлса маҳалла жамият тинч бўлади. Аллоҳ таоло хар бир инсонга беҳисоб неъматларини берди, уни санаб охиргача етиб бўлмайди.         

     Оила инсон ҳаловат топадиган маскан Қуръони Каримда Аллоҳ сизлар учун уйларингизни оромгоҳ қилди (Наҳл 80 оят) Бугунгги кунда кўпчилик оилавий ажримларнинг сабабчилари ҳаёт тажрибасига эга бўлмаган ёшлар, келинларнинг озгина хатолари атрофни кузатсак жамики жонзотлар жуфт бўлиб яшайдилар Аллоҳ мукаммал бехато яратиб қўйибди. Аммо жамики хатолар инсонда нафс деган бало бошимизга турли кулфатларни солади.  Дунёнинг ишлари қизиқ тенгини тополмай юрганлар қанча, фарзандга зорлар қанча, беморлар қанча, девоналар қанча бундан ибрат олмасдан тинч оиламизни бузиб, фарзандларимизни тирик етим қилиб гуноҳга ботаётганлар қанча? Жоним қизим сенга насихатим сен хамиша бировга зарар келтирмайдиган ўйламай гапириб гапириб, ўйламай иш қиладиган келин билан ҳам, қайнона билан ҳам яшаш оғир оила аъзоларини ўстирадиган оилани мустаҳкамлайдиган неъмат аёлнинг тили феълидир. Шунинг учун илм хунар қиз бола учун хам фарз хам қарздир айниқса оилани рўзғорнинг кўтармай ота-онага кўчага гап ташимай, сув сув келса симириб тош келса кемириб чидаш сабр билан оила бино бўлади асло қовоқ димоғ қилма ўзинга эътибор талаб қилма кибирга берилма мехрибончиликлар қил чиройли жабарлар айт эринга хайит байрамларида ота-онасини, опа сингилларини йўқлаб туришини эслатиб тур хўп бўлади сўзи оғзингдан тушмасин Азиз ўғлонларим, ўғил болалар 12-13 ёшларидан рўзғорнинг камига ярай бошлайдилар онанг сени бутун борлиғини бериб ўстирди она доим боласини қўмсаб яшайди. Онасига терс ўгирилиб, аёлидан бошқани кўрмай қолганлар, онангизни розиликларини олиб қолинг нафс йўлида аёлини зор қақшатаётган вақтида рўзғорингизни мустахкам қилинг. Рўзғорни жами оғирликларини бўйнингизга олинг эр-хотин қўш хўкиз деган ҳалқимизни мақоли бор эр учун хам аёл учун хам энг мухуми муроса илми. Фарзандларингизга умр тилаш бирга, оқибатли бўлишларини Аллоҳдани астойдил сўранг, роҳатини кўрасиз Азиз қайнонажонлар фарзандларингизни хар ишдан хато изламай, ёшлар ўртасида бўлаётган хатоларни ўз вақтида қайтариб насихатлар қилайлик ёшлар қайнона ва қайноталаридан хаёт мактабини ўрганиб ибрат олиб олиб севиб ардоқлаб яшасинлар мен шу орада ўзим хурмат қилган бир оилани мисол қилмоқчиман. Бизнинг маҳаллада Султоновлар оиласи бор оилада 8 келин 3 қиз бир ховлида 4 келин оиласи фарзандлари билан яшайди, қолганлари шу маҳаллада қайнона ва қайноталари ибратли инсонлар эди (худо рахмат қилсин) хонадондан бир гап сўз кўчага чиқмайди аҳил муроса билан яшайди. Хамма оилада бўладиган тушунмовчиликлар уларда бордир лекин кўчага жар солмайди азиз келинлар Аёллар биринчи навбатда эрини хурмат қилса тилин ширин  бўлса, ишидан чарчаб келганда яхши кутиб олса у хотин эътиборсиз қолмайди инсон катта неъматларга бахтга сабр ва шукр билан эришади.

    Хурматли Онажонлар халқ ичида онасини кўриб қизини ол отаси чатоқни биттаси чатоқ онаси чатоқни-хаммаси чатоқ деган гаплар юради. Қиз бола ота-она устида 20-25 йил яшаса бир умр эр уйда қайнона ва қайнота билан бирга яшайди шунинг учун онажонлар қизларингиз икки уй ўртасида гап ташувчи қилиб эмас Икки оилани боҳловчи ришталар қилиб тарбиялайлик.                                                

Гулистон шаҳар отинойиси
Лайло.Деҳқонова

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan