Катта авлоднинг фикрига қулоқ тутсак, уларнинг орасида ажримлар деярли бўлмаган. Фақат кўп йиллик ҳаётларида фарзанд кўрмаганларгина чорасизликдан ажрашганлар. Ҳозирги даврда эса ажримга баҳона кўп. Учинчи шахс аралашуви, келиннинг сабрсизлиги, куёвнинг ичкиликка берилганлиги, рўзғорнинг тугамайдиган етишмовчилиги….
Отам раҳматли “Болам қимматчилик бўлса ҳам қаҳатчилик бўлмасин” дер эдилар. Қаҳатчилик-йўқчилик дегани.
Умома бинти Ҳориса турмушга узатаётган қизига ўнта насиҳат қилган эди. Парча келтираман: “О менинг гўзал қизим, сен билмаган уйга бориб яшаш, сенга уйланаётган ва шу вақтгача сен танимаган кишига ҳамроҳ бўлиш учун ўзинг туғилиб вояга етган уйингни ташлаб кетяпсан. Энди у сенинг хўжайининг.Сен унинг чўриси бўлгин. Шунда у сенга қул бўлади…”
Расулуллоҳ алайҳиссалом: “Инсонга сажда қилиш дуруст бўлганида аёлни ўз эрига сажда қилишга буюрган бўлар эдим…”, деганлар
(Имом Аҳмад ривояти)
Аёллар мана шу Ҳадисга риоя қилиб яшасалар жамиятда ажримлар бўлмас эди.
Қайси оилада сабр бўлса турмуш фаровон бўлади. Сабрнинг мукофоти-Жаннат дир.
Раҳима ИСКАНДАРОВА
ЎМИ Сирдарё вилояти вакилининг
хотин қизлар масалалари бўйича ёрдамчиси.