Инсоннинг жамиятдаги ўрни унинг моддий бойликлари билан эмас, балки юксак маънавий қиёфаси билан белгиланади. Халқимиз маънавият ва маданият, таълим ва тарбияга оид бой меросга эга бўлиб, асрлар мобайнида ёш авлодга инсонпарварлик, ватанпарварлик, дўстлик, меҳнатсеварлик, меҳр-оқибат, биродарлик ва камтарлик каби умуминсоний фазилатларни ҳар томонлама чуқур сингдириб келган.
Маънавий тарбия ҳал қилувчи меъзон.