Гулистон туманида «Илм олишнинг фазилати ва унда китобхонликнинг аҳамияти» мавзусида давра суҳбати ўтказилди

27 апрель куни Гулистон тумандаги 27-ихтисослаштирилган мактабда «Илм олиш ва унда китобхонликнинг аҳамияти» мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди. Давра суҳбатида туман бош имом-хатиби Д.Сулаймонов, Ҳаж-2018 зиёратчиси А.Ўринбоев, мактабнинг маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари Ж.Холжигитов ва Ёшлар иттифоқи кенгаши етакчиси Ж.Холйигитовлар ўз фикр ва мулоҳазаларини билдириб, ўқувчи ёшларга  қимматли тушунтиришлар беришди. Тадбирда 52 нафар ўқувчи иштирок этди.

Шунингдек, туман бош имом-хатиби Сулаймонов Дилмурод ўзи таълим олган мазкур 27-ихтисослаштирилган мактабга 10 дона китоб совға қилди.

Сирдарё вилояти Гулистон тумани
«Исломобод» жоме масжиди матбуот хизмати 

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *