Бугун Ўзбекистон мусулмонлари идораси Сирдарё вилояти вакили Хабибулло Зокиров ва Сирдарё вилояти ҳокимининг жамоат ва диний ташкилотлар билан алоқалар бўлими котибияти мудири Абдураҳмон Назиркулов иштирокида «Гулистон» жоме масжидида Сирдарё вилояти имом-хатиблари билан йиғилиш ўтказдилар.
Йиғилишни вилоят бош имом-хатиби бошлаб берди ва масжид тозалигига этибор бериш, масжид ҳужжатларидаги камчиликларини тўлдириш ва ўз жонига қасд қилишни олдини олиш ва бошқа муҳум масалалар ҳақида гапирди.
Хокимият вакили масжид ва бошқа ташкилотлар ўртасидаги муносабатларни ривижлантириш ва манавий маърифий тадбирларни кўпайтириш ҳақида сўз юритди.
Йиғилиш сўнгида имом-хатибларга керакли кўрсатма ва топшириқлар берилди.
ЎМИнинг Сирдарё вилояти
вакиллиги матбуот хизмати