Тартиб дини

Бир мусулмон олими америкалик таниши билан телевизорда Масжиди Ҳарамдан олиб берилаётган трансляцияни кўриб ўтиришарди. Ҳали намозга азон айтилмаган эди. У америкаликдан сўради: Шу одамларнинг намозга саф бўлиб туришига қанча вақт кетади деб ўйлайсан?
Америкалик: “Балки, уч соат кетар”, деди. Унга: “масжид сен кўриб турганингдан тўрт баробар катта”, дедилар.
У қўшимча қилди: “Ундай бўлса, 12 соат керак бўлар”. Ёнидагилар яна: “Бу одамлар турли тилларда гаплашадилар” дейишди.
“Унда уларни сафга тизиш қийин масала”, деди америкалик. Азон айтилди. Микрофондан шайх Судайснинг сафни тўғрилашга нидоси янгради. Икки дақиқага қолмай неча юз минг киши сафга турдилар.
Ислом дини — тартиб-интизом динидир!

 

Абу Акбар

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan