САВОБ ИШНИ ҲАР КИМ, ҲАР КУНИ ҚИЛИШИ КЕРАК

Ҳадиси шарифларда «Ўзи тўқ бўлиб, қўшниси оч қолган одам (комил) мўмин бўлмас» – , дейилади. Дарҳақиқат, қўни-қўшнилар ва ён-атрофдаги ёрдамга муҳтож инсонларнинг ҳолидан хабар олиб туриш барчамизнинг бурчимиздир. 2017 йил «Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари» йилида Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги Сирдарё вилоятида фаолият юритаётган масжидлар имом-хатиблари ва саховатли кишилар томонидан кам таъминланган оилалар, боқувчисини йўқотганлар, ногирон ҳамда ёши улуғ кексаларнинг ҳолидан хабар олиниб, хайрия ишлари амалга оширилмоқда.

  

Саховат, меҳр-мурувват, атрофдаги муҳтож кимсаларга ёрдам қўлини чўзиш, етимларнинг бошини силаб, кексаларнинг ҳолидан хабар олиш инсонлар ўртасида меҳр-муҳаббат, ўзаро ҳурматни зиёда қилади. Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссалом бу борада ўз умматларига кўп тавсиялар бериб, ўзлари эса ҳўп намуна кўрсатганлар. Ул зот ҳадиси шарифларидан бирида: «Етим, тул аёл ва мискинлар ҳожати йўлида ҳаракат қилувчи киши Аллоҳ йўлида жон фидо этувчи, кундузлари рўзадор, кечалари уйқусиз тоатда бўлувчи киши кабидир», дея таъкидлаганлар.

Дилмурод Сулаймонов

ЎМИ Сирдарё вилояти масъул котиби

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan