СИРДАРЁДА ДИНИЙ СОҲА ВАКИЛЛАРИ ИШТИРОКИДА ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ

Бугун 18 ноябрь куни Сирдарё вилоятида фаолият юритаётган имом-хатиблар, имом-ноиблар ҳамда отинойилар иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди.

Йиғилишни Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Сирдарё вилояти бош имом-хатиби Ҳабибуллоҳ домла Зокиров олиб борди.

Унда Ўзбекистон мусулмонлари идораси Кадрлар бўлими бошлиғи Салоҳиддин Шерхонов, Ички назорат бўлими бошлиғи Акбар Дўсматов, Кадрлар бўлими бош мутахассиси Абдуносир Бобамирзаев ҳамда Таълим ва илмий-тадқиқот маркази етакчи мутахассиси Муҳаммадяҳё Ходжаев иштирок этди.

Йиғилиш давомида диний соҳа вакиллари фаолиятида ижро интизомига қатъий риоя этиш, белгиланган вазифаларни ўз вақтида ва сифатли бажариш, фуқаролар мурожаатлари билан ишлаш самарадорлигини ошириш масалалари муҳокама қилинди.

Шунингдек, масжидлар фаолиятини такомиллаштириш, аҳоли ўртасида маънавий-маърифий тарғибот ишларини кучайтириш, ёшлар тарбияси ва жамоатчилик билан ҳамкорликни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилди.

Йиғилиш якунида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш юзасидан тегишли топшириқ ва тавсиялар берилди.

Ўзбекистон мусулмонлари идорасиСирдарё вилояти вакиллиги Матбуот хизмати.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan