Дин ишлари бўйича қўмита ҳузуридаги Диний-маърифий соҳада малака ошириш ва қайта тайёрлаш институти томонидан Сирдарё вилоятида фаолият юритаётган хотин-қизлар фаоллари, тарғибот гуруҳи аъзолари ва отинойилар учун 36 соатлик малака ошириш ўқув йиғинлари якунланди.
Хусусан, 2026 йил 22 апрель куни ўтказилган навбатдаги ўқув жараёнларида “Радикал диний қарашлар таъсирига тушган шахсларни реабилитация қилишнинг асосий механизмлари”, “Дунёнинг диний манзараси ва дин билан боғлиқ геосиёсий жараёнлар таҳлили”, “Диний мутаассибликнинг асосий белгилари ва олдини олиш механизмлари”, “Аёлларга хос фиқҳий фатволар (ҳудудлардаги муаммолардан келиб чиққан ҳолда)” ҳамда “Ислом динининг асосий қадриятлари” модуллари бўйича дарс машғулотлари ташкил этилди.


Мазкур модуллар бўйича семинар-тренинг машғулотлари Сирдарё вилояти ИИБ Мафкуравий тарғибот бўлими бошлиғи Э.Бекмуродов, вилоят хокими ўринбосари Ф.Рахимов, Ховос тумани бош имом хатиби А.Муҳаммадиев, Боёвут тумани бош имом хатиби Ф.Эшбеков, Гулистон давлат университетининг ижтимоий фанлар кафедраси ўқитувчиси Ш.Қаршибоев ҳамда мутасадди ташкилот мутахассислари томонидан олиб борилди. Дарс машғулотларида иштирокчилар фаол қатнашиб, очиқ мулоқот жараёнида ўз билимларини мустаҳкамладилар, шунингдек, фаолиятларида учрайдиган фиқҳий ва ижтимоий масалалардаги саволларга атрофлича жавоблар олдилар.



Ўқув машғулотлари якунида Дин ишлари бўйича қўмитаси ҳузуридаги Диний-маърифий соҳада малака ошириш ва қайта тайёрлаш институти ўқитувчиси С.Мухторов, хамда Сирдарё вилояти бош имом хатиби ўринбосари А.Ёрбековлар иштирокида тингловчилар билан якуний суҳбатлар ўтказилди.

Тадбир сўнгида, тингловчиларга ушбу ўқув йиғинларини тугатганлиги бўйича, тегишли сертификатлар топширилди.


Сирдарё вилояти вакиллиги Матбуот хизмати.