Мамлакатимизда ҳукм сураётган тинчлик ва осойишталик, динлараро бағрикенглик, миллатлараро тотувлик юртимиз тараққиёти йўлида амалга оширилаётган эзгу ишларнинг мустаҳкам асоси бўлиб хизмат қилмоқда. Шундай экан, юрт тинчлиги, бирдамлиги ва соғлом муҳитни қарор топтириш учун одамларда энг аввало, огоҳлик ҳиссини кучайтириш даркор.
Вилоятимизда ижтимоий-маънавий муҳитни яхшилаш мақсадида вилоятда фаолият кўрсатаётган имом-хатиблар ўқувчи ва талабалар билан таълим муассасаларида, ёшлар ўртасида жиноятчиликни олдини олиш, ростгўйлик фазилати каби масалаларда фаол тарғибот ишларини олиб бормоқдалар.
Жумладан, Гулистон шаҳридаги Гулистон академик лицейи ҳамда 12 – сонли мактабда давра суҳбатлари ўтказилди. Тадбирда “Гулистон” жомеъ масжиди имом-ноиби Фарходжон Раҳмонов иштирок этиб, тадбир иштирокчиларига “Ростгўйлик буюк фазилат” ва “Ёшлар ўртасида жиноятчиликни олдини олиш” мавзуларида маъруза қилиб берди.
