Фарзандларимиз одобли бўлсин

Миллатимиз болажон халқ, хонадонда фарзанд дунёга келса ёшу қари бирдек хурсанд бўлади. Дунёга келган чақалоқни яхши орзу ҳавас билан чиройли исм қўйилади. Одатда улуғ инсонлар, олимларга ҳавас билан фарзандимизга уларнинг исмларини қўямиз ва болам шундай маърифатли инсон бўлсин деб умид қиламиз. Албатта фарзандга чиройли исм қўйиш билан бирга уни одобини ҳам чиройли қилиш ота-онанинг асосисй вазифасидир. Пайғамбаримиз (алайҳис-салом):  “Болаларингизга одоб беринглар ва одобларини чиройли қилинглар” – деб марҳамат қилганлар.

Фарзанд тарбиясига ёшликдан эътибор  қилиш керак. Чунки ёш бола янги экилган ниҳолга ўхшатилади, парвариши қанча яхши бўлса, ўсиши шунча яхши бўлади. Ибн Сино айтадилари: “Ёш бола таълим-тарбия оладиган оилада одоб-ахлоқли, туриш-турмуши намунали  болалар бўлиши лозим. Зеро, ёш бола хар бир нарсани  уларга  тақлид қилиб ўрганади  ва улар билан дўст бўлади”.

Жамиятимизнинг эртанги куни бўлган ёшларни имон-эътиқодли, илм-маърифатли ва юрт-миллат келажагини ўйлайдиган қилиб тарбия бериш савобли амаллардан.

Статистик маълумотлар таҳлилига  кўра дунёда бугунги  кунда 6 ёшдан 11 ёшгача бўлган 120 миллион бола мактабга бориш имкониятидан маҳрум. Яратганга шукр бўлсинким, юртимизда болаларимиз илм олишлари учун кенг шароитлар яратилган. Бугун ёшларимизни баркамол авлод қилиб тарбиялаш масаласига давлат сиёсати даражасида алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Бу оқилона сиёсат ёшларни келажакка бўлган ишончини янада орттиради.

Ёшларимиз илм-ҳунарли, ўқимишли бўлиши учун бепул таълим олиши қонун билан кафолатлаб қўйилган.

Бундай шароитларни қадрига етиб, фарзанд хулқ-одобини чиройли қилиб тарбия қилмоқ керак.

Луқмони Хаким ўғилларига шундай насихат қилган эканлар: “Ўғлим, болангни кичик ёшидан одобли, тарбияли қилиб ўстирсанг, улғайганда фойдасини кўрасан” – деган эканлар.

Ўктам ХИДИРОВ

Боёвут тумани Сўфи Оллоёр масжид имом-хатиби

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan