Жорий йилнинг 26–27 октябрь кунлари Хоразм вилоятида имом-хатиблар фаолияти самарадорлигини оширишга бағишланган илмий-амалий семинар бўлиб ўтмоқда.
Унда Сирдарё вилояти бош имом-хатибининг ўринбосари Жангиров Султон домла ҳам фаол иштирок этмоқда.


Семинар доирасида Султон домла Хоразм вилоятининг Хазорасп туманидаги 10 та масжид фаолияти билан танишиб, масжидларда амалга оширилаётган ишлар, ободонлаштириш тадбирлари ва диний-маърифий фаолият юзасидан ўзаро тажриба алмашди. Шунингдек, ҳар бир масжид ҳудудида 10 тадан манзарали дарахт кўчатлари экиш тадбирларида иштирок этди.


Эзгулик ва саховат тадбирлари доирасида Хазорасп туманидаги 5 та кам таъминланган оила хонадонига ташриф буюрилиб, уларга озиқ-овқат маҳсулотлари эҳсон қилинди. Шунингдек, икки нафар кам таъминланган оила фарзандига «Вақф» хайрия жамоат фонди томонидан 2 миллион сўмдан моддий ёрдам ажратилди


Бундан ташқари, туманда янгидан қурилаётган таҳоратхоналарнинг қурилиш жараёнлари билан танишилиб, уларни янада сифатли ва самарали ташкил этиш юзасидан фикр алмашилди.Мазкур тадбирлар имом-хатиблар ўртасида ўзаро тажриба алмашиш, масжидлар фаолиятини ривожлантириш, ободонлаштириш ишларини кенгайтириш ҳамда эҳтиёжманд оилаларни қўллаб-қувватлашда муҳим аҳамият касб этмоқда.
Сирдарё вилояти вакиллиги матбуот хизмати