Жорий йилнинг 9 сентябрь куни Сирдарё вилоятида имом-хатиблар фаолиятини самарали ташкил этиш мақсадида навбатдаги амалий тадбир ўтказилди. Тадбир Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳамда Дин ишлари бўйича қўмита ҳамкорлигида Боёвут туманидаги “Ҳазрати Ҳизр” жоме масжидида бўлиб ўтди.

Йиғилишга Сирдарё вилояти бош имом-хатиби Ҳабибуллоҳ домла Зокиров раҳбарлик қилди.

Унда вилоят вакиллиги раҳбарияти, шаҳар ва туман бош имом-хатиблари, отинойилар, имом-хатиблар, “Ҳаж-2025” зиёратчилари ҳамда маҳалла фуқаролар йиғини раислари иштирок этди.
Ишчи гуруҳ аъзолари ва имом-хатиблар, шунингдек отинойилар ўзларига бириктирилган маҳаллалардаги “Ҳаж-2025” зиёратчиларини маънавий-маърифий тадбирларга жалб этдилар.



Шу билан бирга, маҳалланинг камида 5 та муаммоли хонадонларига кириб, аҳолининг ҳол-аҳволидан хабар олдилар, муаммоларини ўргандилар ва таклиф-мулоҳазаларини тингладилар.
Шунингдек, маҳалла биносида ажрим ёқасида турган оилалар билан суҳбатлар ўтказилиб, оила муқаддаслиги ҳақида тушунчалар берилди ва яраштириш чоралари кўрилди.


Имом-хатиблар 7 тоифага мансуб 100 та оилага, отинойилар эса 4 тоифага мансуб 27 та оилага ташриф буюриб, умумий ҳисобда 127 та хонадонда маънавий-маърифий тарғибот ишларини ва амалий ёрдам тадбирларини амалга оширдилар.




Ўзбекистон Мусулмонлар идораси
Сирдарё вилояти вакиллиги Матбуот хизмати.