Оқила аёл — жамият таянчи

«Ватан учун, миллат учун, халқ учун» шиори остида жорий йилнинг 3-сентябрь куни Ўзбекистон мусулмонлар идораси Сирдарё вилояти вакиллиги ташаббуси билан «Гулистон» жоме масжиди мажлислар залида отинойлар ўртасида «Заковат» интеллектуал ўйинининг вилоят босқичи бўлиб ўтди.

Тадбирни Сирдарё вилояти бош имом-хатиби Ҳабибуллоҳ домла Зокиров кириш сўзи билан очиб, иштирокчиларга омад тилади.


Ушбу маънавий-маърифий учрашувга фахрий отинойилар ва нуроний онахонлар ҳам меҳмон сифатида таклиф этилди.


Мусобақада ҳакамлар ҳайъати таркибидаги имом-хатиблар иштирокчиларнинг билимларини баҳолаб, ҳар бир саволнинг жавобини атрофлича шарҳлаб бордилар.


Интеллектуал ўйинда бешта жамоа иштирок этиб, ҳар бирида олти нафардан отинойи беллашди. Улар берилган саволларга ёзма равишда жавоб қайтардилар.


Беллашув якунида билимли ва зукко отинойилар саралаб олинди. Ғолиб жамоаларга қимматбаҳо совғалар, фаол иштирокчиларга эса ташаккурномалар топширилди.

Ўзбекистон Мусулмонлар идораси
Сирдарё вилояти вакиллиги Матбуот хизмати.