Жорий йилнинг 19 август куни Сирдарё вилоятида имом-хатиблар фаолиятини янада самарали ташкил этиш мақсадида навбатдаги амалий тадбир ўтказилди.

Ушбу намунавий-амалий тадбир Ўзбекистон мусулмонлари идораси ва Дин ишлари бўйича қўмита ҳамкорлигида ташкил этилди ва Янгиер шаҳридаги «Муҳаммад Бобур» жоме масжидида бўлиб ўтди.
Тадбирда, Сирдарё вилояти бош имом-хатиби Ҳабибуллоҳ домла Зокиров йиғилишга раҳбарлик қилди.

Йиғилишда вилоят вакиллиги раҳбарияти, туман ва шаҳар бош имом-хатиблари, отинойилар, ҳудуддаги масжид имом-хатиблари ва ноиблари, “Ҳаж-2025” зиёратчилари, шунингдек маҳалла фуқаролар йиғини раислари иштирок этди.


Шунингдек, Хабибуллоҳ домла Зокиров бошчилигида вилоят вакиллиги раҳбарияти, туманлар бош имом-хатиблари ҳамда тажрибали имом-хатиблардан иборат ишчи гуруҳ тузилди.


Ишчи гуруҳ аъзолари томонидан ҳудуддаги 12 та маҳалла жами 80 та оилага кириб, маънавий-маърифий тарғибот ҳамда амалий ёрдам тадбирларини олиб бордилар. Жумладан, ногиронлиги бўлган шахслар яшайдиган хонадонлар, муаммоли оилалар ва ёт ғоялар таъсирига мойил бўлган фуқаролар билан суҳбатлар ўтказилди, уларнинг тушунчалари тўғриланди.



Сирдарё вилояти вакиллиги Матбуот хизмати.