Садақа нима

Кўпчилик садақа нима эканлигини тушунтиришимизни сўрашади.

Баъзилар садақа қилишни фақат пул орқали, маблағ орқали бўлади деб тушунишади.
Азизлар, Садақа фақат маблағ сарфлаш билан эмас,

-бир- биримизга нисбатан,атрофдагиларга айтадиган ширин сўзимиз ҳам садақа

-икки аразлашган инсонни  орасини ислоҳ қилишимиз ҳам садақа

-қўни-қўшнига рўзғор буюмларини бериб туришимиз ҳам садақа

-қайнота-қайнонага хизматни чин дилдан қилишимиз ҳам садақа

– келинга ширин гапириб,тўғри йўлни оҳиста кўрсатишимиз ҳам садақа

-беморнинг кўнглини сўрашимиз ҳам садақа

-бекорга оқиб турган водопроводнинг жўмрагини бураб,сувнинг исроф бўлмаслигини олдини олиш ҳам садақа

-жигарларимиз билан тез-тез кўришиб туришимиз ҳам садақа

– маҳалладаги етим болани бошини силаб эркалаб қўйишимиз ҳам садақа

-ҳар бир хонадонда китоб жовонида ўқилмай турган китобни бировга вақтинча ўқиш учун беришимиз ҳам садақа

– боғимиздаги пишган меваларни қўшнига илинишимиз ҳам садақа

-катта-ю кичик билан жилмайиб саломлашишимиз ҳам садақа…..

    Санайдиган бўлсак садақанинг сонини тугатолмаймиз.

     Азизлар, юқорида саноғи келтирилган ва келтирилмаган маънавий садақани кўпроқ қилайлик.Омонат дунёда омон бўлайлик.


Раҳима Искандарова

ЎМИ Сирдарё вилояти вакилининг хотин-қизлар масалалари бўйича ёрдамчиси

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan