Oтинойиларнинг назарий билим ҳамда касбий тайёргарлик даражаси баҳоланмоқда

Oтинойиларнинг назарий билим ҳамда касбий тайёргарлик даражаси баҳоланмоқда

Жорий йилнинг 5-Феврвл куи Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги масжидларга бириктирилган Сирдарё вилоятидаги отинойиларнинг билимлари, касб-маҳоратлари ҳамда иш фаолиятларини баҳолаш бошлаб юборилди.

Таъкидлаш жоизки, ушбу жараёнда отинойиларнинг малакаси, касбига муносиблиги даражасини холисона баҳолаш, зиммаларига юкланган вазифаларни бажариш юзасидан масъулиятни оширишларига алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Шу билан бирга отинойиларнинг нотиқлик иқтидори, қироати, илмий-ижодий, маънавий-маърифий фаолияти ҳамда ахборот-коммуникация технологияларини қай даражада ўзлаштирганликлари суҳбатлар асосида намоён бўлмоқда.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Сирдарё вилояти вакиллиги Матбуот хизмати

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован.