Тарихий саммитга мезбонлик шарафи

    Қадимий ва навқирон, тарихий шаҳар Самарқандда бугун Шанҳай ҳамкорлик ташкилотининг 22 – саммити ўз ишини бошлади. Нуфузли халқаро анжуманга давлат етакчилари, ўндан ортиқ халқаро ташкилот вакиллари, дунёнинг кўзга кўринган сиёсатшунос, экспертлари ташриф буюришди.Албатта, юртимизда мана шундай тарихий тадбирнинг ўтказилиши  халқимиз учун улкан шарафдир.Юртбошимиз Ш.Мирзиёевнинг ушбу анжуман муносабати билан эълон қилинган “Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг Самарқанд саммити: ўзаро боғлиқликдаги дунёда мулоқот ва ҳамкорлик” сарлавҳали мақоласида “Бундай мураккаб шароитда бир ҳақиқат аниқ: ҳеч бир мамлакат ёлғиз холда ушбу глобал хавф – хатарларни четлаб ўтиш ёки бартараф этишга қодир эмас”.Дарҳақиқат Шанҳай ҳамкорлик ташкилотининг асосий мақсади ҳам  аъзо давлатлар ўртасида ўзаро  дўстлик, ҳамжиҳатлик,  турли соҳалардаги самимий алоқаларни мустаҳкамлаш, тинчликни асрашдир.

     Ушбу анжуманнинг хайрли ва манфаатли бўлишида Аллоҳ ўзи мададкор бўлсин.  
Ботир Носиров
УМИ вакиллик ходими

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan