Устозлар эҳтироми

Таълим-тарбия  жамиятининг  ривожи учун муҳим аҳамиятга эга. Мана шу оғир юк таълим иши билан бевосита шуғулланадиган устозлар зиммасига тушади. Динимизда устозларнинг қадри ва фазли улуғдир. Чунки айнан  ўша зотлар келажак авлоднинг илимли бўлишида катта ўрин тутадилар. Устозларнинг  машаққатли меҳнатлари эвазига ёш авлоднинг илмига илм,одобига одоб қўшилади.

Пайғамбаримиз  алайҳиссаломнинг қуйидаги сўзлари устозларнинг эҳтироми учун айтилгандир:

яъни: “Албатта, Аллоҳ таоло, фаришталар, осмонлар ва ерлардаги зотлар, ҳатто инидаги чумолилар ва (сувдаги) балиқлар ҳам одамларга яхшиликни ўргатувчи кишиларга раҳмат йўллайди ва истиғфор айтади” (Имом Термизий ривоятлари).

 устозларга эҳтиром кўрсатиш, уларни эъзозлаш, ижтимоий имтиёзлар яратиш борасида кўплаб ишлар амалга оширилмоқда. Жамиятнинг  маънавий-маърифий даражаси устоз ва мураббийларга бўлган муносабатга қараб баҳоланади. Жамиятнинг кўп қисмини ташкил  қилувчи ёшларимизга таълим-тарбия бериб келаётган устоз ва мураббийларимизни ҳар вақт  ҳурматлашимиз ва эъзозлашимиз лозим.

 Зеро, келажак авлодни баркамол ва етук маърифатли бўлиб етишишида уларнинг хизматлари  каттадир.

Устозлар инсонларнинг дунё ва охират яхшиликларига йўлловчилардир. Шунинг учун ота-онамизни яхши кўрганимиз каби, устозларимизни улуғлашимиз ва хурмат қилишимиз лозимдир.

фарзанднинг аввалги тарбиячиси ота-онасидир, чунки улар жисмни, ақлни парвариш қиладилар. Устоз ва муаллим эса ақлингизни чархлайди, сизни яхшилигингиз ва бахтингизни ифода этадиган нарсалар сари чорлайдилар. Шунинг учун одоб юзасидан уларни севиш ва улуғлаш лозим бўлади.

Устоз шундай инсонки, у сизга ўқиш ёзиш, ҳисоб-китоб, меъморчилик, жамики илму маърифатни ўргатади. Гўзал одоб ахлоқни ўргатиб, етуклик ва фазилатларга етаклайдилар. фойдали ишларни баён қилиб, уларни бажариб фойда олишни ўргатади, зарар етмаслиги учун зарарли ишлардан огоҳлантиради. 

Бу муҳтарам зотлар одоб ахлоқ ўргатиб, олий мақомларга, юксак лавозимларга тайёрлайдилар, комил маърифатингиз ва тарбияланган ахлоқингиз билан одамлар орасида муносиб ўрин эгаллашингизга замин яратадилар. 

Баҳодир СУЮНБАЕВ
Гулистон шаҳар «Ат-Термизий»
масжиди имом-хатиби.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan