Муфтий ҳазратлари янги масжиддаги илк жума мавъизасини Робиул аввал ойи муносабати билан “Оламларга раҳмат пайғамбар” мавзусида қилиб бердилар. Унда ҳар йили дунё мусулмонлари қатори юртдошларимиз ҳам “Мавлидун-Набий”, яъни Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам таваллуд ой сифатида кенг нишонлаши, суюкли Набий алайҳиссаломнинг сийратларини янада кенг ўрганиш, ҳар бир ишда у зотга эргашиш, суннатларига мувофиқ ҳаёт кечиришга интилиш лозимлиги алоҳида қайд этилди…