Зулҳижжа ойининг ўн куни ҳақида

Ким зулҳижжа ойининг аввалги ўн кунида рўза тутса, Аллоҳ унга қуйидаги яхшиликларни ато қилади: Умрига барака беради, молини кўпайтиради,аҳли оиласини турли бало ва офатлардан сақлайди,бу рўзани гуноҳларига каффарот қилади,жон беришини осон қилади, қабрини ёруғ қилади,мезон тарозусида солиҳ амалларни оғир қилади,дўзах оташидан озод қилиб, жаннатда даражасини кўтаради.

Расулуллоҳ(алайҳиссалом) дедилар:” Аллоҳ наздида зулҳижжанинг ўн кунидан улуғроқ кун йўқдир.Ҳеч қайси амал ушбу ўн кунда қилинган амалчалик Аллоҳ таолога суюкли эмас.Бас, ўша кунларда таҳлил,такбир ва ҳамдни кўп айтинглар!” (имом Аҳмад ривояти).

Аллоҳ таоло йил кунлари ичидан учта ўн кунликни танлаб олган: Лайлатул қадрнинг фазилати сабабли Рамазон ойининг охирги ўн куни. Зулҳижжа ойининг аввалги ўн куни, чунки унда тарвия ва арафа куни,қурбонлик,талбия,ҳаж ва бошқа турли ибодатлар мавжуд. Охиргиси, Ашуро куни сабаб Муҳаррам ойининг аввалги ўн кунидир.

Яқинлашиб келаётган Зулҳижжа ойининг ўн кунлигида барчамизни Аллоҳ таоло ибодатга полвон қилсин, юртимиз тинч осмонимиз мусаффо бўлсин.

Раҳима Искандарова

Боёвут тумани “Қарапчи” МФЙ отинойиси

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan