Сирдарё вилояти имом-хатибларни Гулистон жоме масжидида навбаддаги йиғилиши бўлиб ўтди

Сирдарё вилояти бош имом-хатиби Хабибулла Зокиров олиб борди, дастлаб вилоят ҳокими ўринбосари И.Муминов сўзга чиқиб имом-хатибларимиз фаолиятида йўл қўйилаётган камчиликлар ва уни бартараф этиш борасида гапирди. Жумладан ҳар бир масжидда карантин қоидаларига қатъий амал қилиш кераклиги,  пандемия шароитини ҳисобга олган ҳолда 65 ёшдан ошган фуқаролар ва вояга етмаган болаларни имкон қадар ўз уйларида ибодатни адо этишлари мақсадга мувофиқ экани ҳақида гапирди. Жорий йилнинг 10 – апрелига қадар масжидлар ҳудудлари ва қабристонларда ободонлаштириш ишлари амалга ошириш лозимлиги ҳақида кўрсатма берди. Рамазон ойига муносиб тайёргарлик кўриш асносида ёнғин хавфсизлиги қоидаларига амал қилиш, масжид кузатув камераларини соз ҳолатга келтириш зарурлиги ҳақида гапирди. Ҳудудларда турли ёт ғояларни бартараф этиш бўйича маърузалар қилиш лозимлиги, салоҳиятли имомлар турли оқимлар иддаоларига қарши раддия беришлари зарурлиги ҳақида гапирди. Шунингдек муборак Рамазон ойи мобайнида ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар ҳолидан хабар олиш муҳим эканлиги ҳақида сўзлади.

Сирдарё вилояти ИИБ ППХ ЖТСБ бошлиғи И.Расулов сўзга чиқиб, яқинлашиб келаётган Рамазон ойи билан ҳаммани қутлаб, масжидларда карантин қоидаларига амал қилган ҳолда ибодатларни адо қилиш мақсадга мувофиқ эканлиги, намозхонлар тартиб интизом қоидаларига амал қилиб автоуловларни белгиланган жойларга қўйишлари лозимлиги ҳақида гапирди.

Сирдарё вилояти ФВВ бошлиғи  Ғ.Мухаммадиев ўз сўзида Рамазон ойида таровеҳ намозларига кўп миқдорда намозхонлар келишини ҳисобга олиб, ёнғин хавфсиздиги қоидаларига амал қилишлари муҳимлиги ҳақида гапирди.

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *