Миллатлараро дўстлик – Ватан равнақининг пойдевори.

 

Мозийга назар ташласак дунёдаги жамики инсонлар ҳамиша бир-бирига интилиб яшаганлар. Ҳаёт тақозоси билан кимдир кимнингдир ёрдамига муҳтожликдан, кимдир руҳий мадад олиш учун, кимдир илм ўрганиш учун ҳамкорлик қилиб келадилар.

Аммо атрофимизда яхшилик ва ёмонлик, ёвузлик ва эзгулик, жаҳолат ва маърифат ҳамиша бир-бири билан тўқнашган, бир-бири билан курашиб келади.Биродарлик, диний бағрикенглик, дўстлик ва ҳамкорлик инсонийлик фазилатлари, аждодларимиздан бизларга жуда катта маънавий мерос бўлиб қолган. Президентимизнинг Олий Мажлисга қилган Мурожаатномасида “Ҳурматли дўстлар!Ўзбекистон миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенглик соҳасида ўз анъаналарига доимо содиқ бўлиб, бу йўлдан ҳеч қачон оғишмасдан илгари боради.Мамлакатимизда турли миллат ва диний конфессиялар вакиллари ўртасида ўзаро ҳурмат, дўстлик ва аҳиллик муҳитини мустаҳкамлашга биринчи даражали эътибор қаратилади. Бу – бизнинг энг катта бойлигимиз ва уни кўз қорачиғидек асраб-авайлаш барчамизнинг бурчимиздир.Хабарингиз бор, яқинда Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг ялпи мажлиси томонидан муҳим бир ҳужжат – “Маърифат ва диний бағрикенглик” резолюцияси қабул қилинди. Ушбу резолюцияни қабул қилиш ташаббуси 2017 йил сентябрь ойида Бош Ассамблеянинг 72-сессиясида Ўзбекистон томонидан илгари сурилган эди.Бизнинг таклифимизни Бирлашган Миллатлар Ташкилотига аъзо бўлган 193 та давлат кенг қўллаб-қувватлагани жаҳон ҳамжамияти томонидан Ўзбекистоннинг саъй-ҳаракатларига берилган юксак баҳо ва эътироф сифатида барчамизга катта мамнуният ва ғурур-ифтихор бағишлайди.

Мамлакатимизда “жаҳолатга қарши – маърифат” деган эзгу ғоя асосида ислом динининг инсонпарварлик моҳиятини, тинчлик ва дўстлик каби олижаноб мақсадларга хизмат қилишини тарғиб этиш кун тартибимиздаги доимий масалалардан бири бўлиб қолмоқда.

Президентимиз жорий йилда ҳадис илмининг султони Имом Бухорий, калом илми асосчиси Абу Мансур Мотуридий ва унинг давомчиси Абу Муин Насафийнинг ҳаёти, илмий меросига бағишланган ҳамда диний бағрикенглик мавзуларида халқаро илмий-амалий конференциялар ва бошқа тадбирлар ташкил этилади”, деб таъкидлаб ўтган эдилар.

Ҳозир мамлакатимизда бу борадаги ишлар изчил давом эттирилмоқда .   Ислом дини тинчлик хотиржамлик, бағрикенглик, осойишталик,поклик, эзгулик ва яхшиликка ундовчи мукаммал диндир.

Ўзбекистон аҳолиси 2021 йил январь ҳолатига 34 млн 558,9 минг нафарни ташкил этди. АҚШнинг PEW  тадқиқодчилари 2070  йилга бориб мусулмонлар сони дунё бўйича биринчи ўринга чиқишиларини айтишмоқда.

Мамлакатимиз азал-азалдан турли миллий ва элат вакиллари турли динларга эътиқод қилиб, дўстона, биродарликда, тинчлик-тотувликда яшаган ўлка бўлиб ҳисобланади. Тарихдан маълумки аждодларимиз юртимиздаги бошқа дин вакилларига ҳамиша ҳурмат ва эҳтиромда муносабатда бўлганлар. Ватанимизнинг ривожланиш босқичларида, унинг ҳар бир ютуғи, ижтимоий иқтисодий жиҳатдан равнақ топишида ҳам улар ҳалол меҳнатлари билан бир-бирига елкадош бўлиб хизмат қилганликлари кўпгина тарихий манбаларда қайд қилиб ўтилган.

Бугунги кунда Ўзбекистон аҳолиси 34 миллиондан ошиб кетди. Улар орасида эса 130дан ортиқ турли миллат вакиллари бор. Юртимиз фуқароларнинг 94 фоиздан кўпроғи Ислом динига эътиқод қилади. 3,5 фоиз аҳолимиз эса православ динига мансубдир. Аҳолининг қолган қисми бошқа диний конфессияга мансуб ҳисобланади. Юртимизда кўплаб диний ташкилотлар ҳам фаолият олиб бораётганлиги озод ва обод ҳаётда яшаётган халқимиз бағрикенглигининг амалий ифодаси бўлиб ҳисобланади.

Айниқса кейинги, уч йилда юртимизда дўстона амалий ҳамкорлик, ўзаро биродарлик барқарор ривожланишимиз кафолати бўлаётганлиги айни ҳақиқатдир.

Жумладан Президентимиз Осиёда ҳамкорлик ва ишонч чоралари бўйича Кенгашининг бешинчи Саммитида сўзлаган нутқида “Энг муҳими, бугунги кунда жаҳон ишонч инқирозига юз тутмоқда. Зеро, мамлакатлар ва халқлар ўртасидаги ишонч хавфсизлик ва барқарорликнинг энг муҳим шартидир.

Назаримизда, ишонч инқирозини бартараф этиш ва хавфсизликни мустаҳкамлаш йўлида, биринчи навбатда, инсон капиталини ривожлантириш учун кулай шароитлар яратиш зарур”, деб алоҳида кўрсатиб бердилар.

Айниқса камбағалчиликка қарши курашиш–ҳар бир ночор оила аъзоларининг билим олишини таъминлаш, тадбиркорликка йўналтириш учун малакасини ошириш, ишсизликни бартараф қилиш, ёш қизларимизни турмушга тайёрлаш, уларнинг олий маълумот олишини таъминлаш, ҳунармандчиликни ривожлантириш,ҳар бир оиланинг ўз томорқасидан унумли фойдаланишига эришиш сингари омиллар орқали–инсон капиталини ривожлантириш, хавфсизлигини таъминлаш йўлида қулай шароитлар яратиш бугунги давр талабига айланмоқда.

Бугунги кунда Ўзбекистонда айрим ноисломий диний конфессияларнинг вакиллари, шу жумладан норасмий жамоа аъзолари томонидан қонунга хилоф равишда диний сабоқ бериш, ноқонуний йўллар билан диний адабиётларни республика ҳудудига олиб кириш ва тарқатиш, хусусий хонадонларда белгиланган тартибларга зид равишда диний йиғинлар ўтказиш, эшикма-эшик юриб диний қарашларини тарғиб қилиш, аҳоли ичида ўзларининг диний экспертизадан ўтказилмаган буклет, журнал, электрон дискларини тарқатиш каби қонунбузарликлар содир этилиб, уларни бартараф қилиш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

Маълумки, бугун мусулмон оламида мураккаб ижтимоий-сиёсий жараёнлар кечмоқда. Яқин Шарқ ва бошқа ҳудудлардаги қатор мамлакатлар чуқур сиёсий танглик, ижтимоий ва иқтисодий беқарорлик ва қуролли тўқнашувларни бошидан кечирмоқда. Мазкур ҳудудларда гўёки ҳақиқий “исломий давлат” қуриш шиори остида очиқдан-очиқ зўравонлик, инсонийликка зид ваҳшийликларга асосланган жамоалар кўпайди. Террорчилик ҳаракатлари нафақат беқарорлик ҳукм сураётган ҳудудларда, балки Франция, Германия, Бельгия каби Европа мамлакатларида, Россия сингари МҲД таркибидаги давлатларда рўй бермоқда.

Муҳтарам Президентимиз Ш.Мирзиёев таъкидлаганларидек: “Бугунги тез ўзгараётган дунё инсоният олдида, ёшлар олдида янги-янги, буюк имкониятлар очмоқда. Шу билан бирга, уларни илгари кўрилмаган турли ёвуз хавф-хатарларга ҳам дучор қилмоқда. Ғаразли кучлар содда, ғўр болаларни ўз ота-онасига, ўз юртига қарши қайраб, уларнинг ҳаётига, умрига зомин бўлмоқда. Бундай кескин ва таҳликали шароитда биз ота-оналар, устоз-мураббийлар, жамоатчилик, маҳалла-кўй бу масалада ҳушёрлик ва огоҳликни янада оширишимиз керак. Болаларимизни бировларнинг қўлига бериб қўймасдан, уларни ўзимиз тарбиялашимиз лозим”.

Ақидапараст оқимлар ёшлар ичидаги фаолиятини меҳнат мигрантларини таъсир доирасига олиш, , диний экстремистик мазмундаги материалларни электрон кўринишда тарқатиш, интернет орқали тарғибот ўтказиш билан амалга оширмоқда.

Уларнинг бош мақсадлари ислом таълимотидан мутлақо бехабар бўлган ота-оналар ёшларни – “жиҳод”, “ҳижрат”, “шаҳидлик”, “кофир бўлиш” каби диний тушунчаларни сохта талқин қилиш орқали уларни ҳаёт жараёнларидан, ўқиш ёки ишидан ажратиб олиб нотинч Сурия, Ироқ, Афғонистон ёки Покистон каби мамлакатларга жўнатиб, онгсиз террорчилар айлантиришдир.

Шу тариқа диний экстремизм шахс, жамият ва давлатнинг ҳаётий муҳим манфаатларига таҳдид солмоқда.

Ватан оиладан бошланади. Оилада тинчлик бўлса, маҳалла, қишлоқ, шаҳар, вилоят ва ниҳоят, мамлакатда осойишталик бўлади, юрт равнақ топади. Фарзандларимизнинг илмий салоҳияти, касбу ҳунарлари билан ахлоқий фазилатларини ҳам ўстириб боришимиз керак. Ёш авлоднинг турли ёт оқимлар таъсирига тушиб қолишини олдини олиш тўғрисида ғамхўрлик нафақат давлатимиз ёки таълим муассасаларининг вазифаси, балки ҳар бир ота-онанинг ҳам муқаддас бурчидир.

Ховос туман “Ғойиб Ота” жоме масжиди
имом-хатиби:   Хўжамуродов. Абдуқаҳҳор

 

 

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *