Гарчи кишининг билаклари қувватга тўла, жисми соғлом бўлсада, ғазаб туфайли мағлубиятга юз тутади. Имом Абу Довут Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Набий соллоллоҳу алайҳи васалламдан кишилар : – Эй Аллоҳнинг Расули, ғийбат нима? – деб сўрашибди. Расули Акрам алайҳиссолату васаллом: Биродарларингни ўзига ёқмаган нарса билан эслашинг дедилар.
Шунда: – Биродаримда мен айтган нарса бўлсачи, бунга нима дейсиз? – дейишибди. Набий алайҳиссалом:
– Агар айтганинг унда бўлса, ғийбат қилган бўласан, аммо бўлмаса, бўҳтон қилган бўласан, – деб жавоб қилган эканлар.
Чин мусулмон кишининг қалби бу каби жирканч одатлардан пок бўлмоғи зарур. Улкан гуноҳлардан бири ғийбатдир. Инсоннинг обрў-иззатини сақлаш мақсадида Ислом дини ғийбатни ҳаром қилди. Чунки одамларнинг айбларини ошкор қилиш ва уларни обрўларини тўкиш энг ёмон иллатдир. Ҳар қандай инсон хеч қачон ўлган хайвон гўштини емайди. Агар гўшт инсонники бўлса у янада жирканади. Ривоятларда келадики, ғийбатчининг сўзларини мақулламасада қулоқ солиб турган инсон ғийбатга шерик бўлади. «Кимки Биродарининг обрусини сақласа, Аллоҳ таоло қиёмат куни уни дўзахдан сақлайди».
Аллоҳ таоло Куръони каримда шундай марҳамат килади: «… Ва бирингиз -бирингизни ғийбат қилмасин! Сизлардан бирор киши ўлган биродарининг гўштини ейишни хоҳлайдими?! Уни ёмон курасизку ахир! Аллоҳдан қўрқингиз! Албатта Аллоҳ тавбаларни қабул қилувчи ва раҳимли зотдир»( Ҳужурот сураси 12 оят).
Демак ғийбат бировнинг гўштини ейиш билан баробардир! Нафақат аёллар ҳаттоки эркак кишилар хам катта гуноҳлар содир этиб тавбани кўпайтириш ўрнига ноўрин ғийбатларни қилиб эр-хотин, қариндош-уруғларни ораларини бузилиб кетишига сабабчи бўлиб қолмокдалар. Хулоса қилиб айтганда фақат яхшилик уруғини экайлик азиз биродарлар.
У. Базарбаева
Гулистон шаҳар отинойиси